Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлашни такроран


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлашни такроран 
жиноят содир этишдан фарқи ва ўхшашлиги. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси мазмунига кўра, 
ЖКнинг битта моддасида ёки битта моддасининг битта қисмида ёхуд 
қонунда кўрсатилган алоҳида ҳолларда ЖК Махсус қисмининг турли 
моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятларни 
содир этиб, шахс уларнинг бирортаси учун ҳам ҳали судланган 
бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. 


Бир неча жиноят содир этилган деб ҳисоблаш учун ҳам, 
такроран жиноят содир этиш деб ҳисоблаш учун ҳам Ўзбекистон 
Республикаси ЖК Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта 
моддасида ёхуд битта моддасининг турли қисмларида ёхуд битта 
моддасининг битта қисмида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ 
жиноятларни содир этиб, шахс улардан бирортаси учун ҳам ҳали 
судланган бўлмаслиги керак. Шундай экан, уларнинг фарқи нимада? 
Уларнинг фарқи қуйидагиларда ифодаланади: 
1. Такроран жиноят содир этиш деб, фақат ЖК Махсус 
қисмининг битта моддасида ёки битта моддасининг битта қисмида 
назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ турли вақтларда содир 
этилган жиноятлар тушунилса, бир неча жиноятлар содир этиш 
деганда, ЖК Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта 
моддасининг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки ундан 
ортиқ жиноятларни содир этиш назарда тутилади. 
2. Такроран жиноят содир этиш деганда, содир этилган ҳар бир 
жиноят турли вақтларда содир этилиб, шахс уларнинг бирортаси учун 
ҳам ҳали судланган бўлмаслиги керак. Бир неча жиноят содир этишда 
эса, агар жиноятларнинг идеал жами тариқасида содир этилган бўлса, 
ҳар бир жиноятни турли вақтларда эмас, балки бир вақтда ва бир 
жиноий ҳаракат билан ЖК Махсус қисмининг турли моддаларида 
назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятлар содир этилади. 
3. Такроран жиноят содир этишда ЖК Махсус қисмининг битта 
моддасининг битта қисмидаги икки ёки ундан ортиқ жиноятлар фақат 
турли вақтларда содир этилса, бир неча жино-ятларнинг идеал 
жамида битта модданинг турли қисмларидаги жиноятлар бир вақтда 
содир этилмайди. Битта модданинг турли қисмларидаги жиноятлар 
фақат жиноятларнинг реал жамида содир этилиши мумкин, ҳолос. 
4. Такроран жиноят содир этиш Жиноят кодекси Махсус 
қисмининг моддаларида квалификация қилишнинг зарурий белгиси 
сифатида кўрсатилган бўлиб, айнан олдинги жиноятга ўхшаш содир 
этилган жиноят ўша модданинг такроран содир этилганлик учун 
жавобгарликни белгиловчи нормаси билан квалификация қилинади. 
Бир неча жиноят содир этиш эса, ЖК Махсус қисми 
моддаларида қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси 
ҳисобланмайди, балки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси 
1-қисми “н” бандига кўра жазони оғирлаш-тирувчи ҳолат 
ҳисобланади. 


5. Такроран жиноят содир этилганда икки ёки ундан ортиқ 
мустақил таркибга эга бўлган жиноятлар содир этилган бўлсада, 
қилмишлар ЖК Махсус қисмининг такроран қилинганлик учун 
жавобгарликни белгиловчи нормасининг санкциясида назарда 
тутилган санкция доирасида битта жазо тури тайинланади. 
Қўқон шаҳар судида кўрилган Охуновнинг жиноят ишини 
мисол тариқасида келтириш мумкин: 
Охунов 2000 йил 5 май куниҚўқон шаҳар товар бозорида С.нинг 
сумкасидаги мулкни ўғирлаганлиги ва бир неча кундан кейин худди 
шундай жиноятни бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил 
бириктириб содир қилганлиги учун ҳукм қилинган. Охуновнинг 
биринчи жиноий қилмиши ЎзР ЖКнинг 169- моддасининг 2-қисми 
“а” банди, иккинчи жинояти эса 169-модданинг 2-қисми “в” бандида 
назарда тутилган жиноятларни ташкил қилган. Суд Охуновнинг 
жиноий қилмишларини ЎзР ЖК 169-моддасинингг 3-қисми “а”банди 
билан, жиноят такроран содир этилган деб тўғри квалификация 
қилиб, ҳукм чиқарган ва шу модданинг 3-қисми санкциясида назарда 
тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Бунда суд 
Охуновнинг 
жиноятларини 
квалификация 
қилиш 
ва 
жазо 
тайинлашнинг барча қоидаларига риоя қилган. 
Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлаганда эса, аввало ҳар бир 
жиноий қилмиш ўзининг алоҳида-алоҳида белгиларига қараб 
мустақил равишда квалификация қилинади. Содир қилинган 
жиноятларнинг ҳар бири учун ЖКнинг 54-моддасининг қоидалари 
асосида жазо тайинланиб, сўнгра ЖК 59-моддасининг қоидаларини 
қўллаб, жазоларнинг енгилроғини оғирроғи билан қоплаш, қисман 
ёки тўла қўшиш йўли билан ягона жазо тайинланади. Бунда қўшиш 
мумкин бўлган жазолар қўшилади, қўшиш мумкин бўлмаган жазолар 
алоҳида-алоҳида тайинланади. 
Бунга 2000 йил 14 январ куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман 
судида кўрилган Ричков К.Я.нинг жиноят ишини мисол тариқасида 
келтириш мумкин. 
Ричков К. 2000 йил 4 март куни қўшниси Радченко И.А.нинг 
уйига ўғрилик қилиш мақсадида кириб “Самсунг” маркали 200.000 
сўм турадиган телевизорни ўғирлаб кетади. Телевизорни сотиб, 
пулини ишлатиб юборади. 2000 йилнинг 15 июнь куни қўшниси 
Алексеев А.нинг уйига телевизор кўриш баҳонасида киради. 
Алексеевнинг ўғли Демидов А.нинг қўлида 5000 сўм турадиган 
соатни кўриб қолади ва боланинг онаси бошқа хонада уй ишлари 


билан бандлигидан фойдаланиб, боланинг қўлидан соатни ечиб 
кўрсатишни сўрайди. Соатни ўз қўлига тақиб олиб, кейинроқ бераман 
деб чиқиб кетади ва соатни сотиб, пулини ўз эҳтиёжларига ишлатиб 
юборади. 
Суд унинг қилмишларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
169-моддаси 3-қисми “б” банди ва 166-модданинг 3-қисми “б” банди 
билан квалификация қилиб, ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида 
жазо тайинлаб, сўнгра озодликдан маҳрум қилиш тариқасида ягона 
жазони тайинлаган. Суд квалификация қилиш ва жазо тайинлашнинг 
барча қоидаларига риоя қилган. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси мазмунига 
кўра,Қонунда кўрсатилган алоҳида ҳолларда ЖК Махсус қисмининг 
турли моддаларида назарда тутилган жиноятларни турли вақтларда 
содир этган тақдирда жиноятни такроран содир этилган деб 
ҳисоблаш кераклиги назарда тутилган. Бундай қоидалар Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 104, 105, 118, 119, 164 ва ҳоказо моддаларида 
назарда тутилган. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-
қисмининг “к” бандида”... илгари ушбу Кодекснинг 104-моддасида 
назарда тутилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини 
содир этган ёхуд ушбу Кодекснинг 97- моддасида назарда тутилган 
қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс томонидан 
қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш” дейилган. Демак, 
илгари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддасида ёки 97-
моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, бу жиноят учун 
шахс ҳали судланмасдан 105-модданинг 1-қисмида назарда тутилган 
жиноятни содир қилган бўлса, айбдорнинг бу қилмиши такроран 
қилинган деб ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-
моддаси 2-қисми “и” банди билан квалификация қилиниб, жазо 
тайинланади.Қонунда белгиланишига кўра, жиноят такроран содир 
этилган деб топилган тақдирда фақат битта норма билан яъни, 
“такроран қилинган” деган бандининг ўзи билан жавобгар 
қилинади.Қонунда белгиланган алоҳида ҳолларда-чи? Ваҳоланки, 
олдин содир қилинган жиноят ўта оғир ҳисобланади. Шунга кўра, 
бундай ҳолда кейин содир этилган жиноятга нисбатан такроран 
қилинса деган қоида татбиқ этилади. Яъни, 97 ёки 104 ва 105-
моддаларга нисбатан жиноятларнинг жами қоидалари татбиқ 
қилинади. Яъни, 97-модданинг тегишли қисми ёки 104-модданинг 


тегишли қисми ҳамда 105-модда билан жиноятлар жами тариқасида 
квалификация қилиниб жазо тайинланади. 
Агарда баданга ўртача оғир шикаст етказиш юқорида айтилган 
жиноятлар учун судланганидан кейин содир этилган бўлса, жиноят 
такроран содир этилган деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолда рецидив 
жиноят ёки хавфли рецидив жиноят ёхуд ўта хавфли рецидив жиноят 
содир этилган деб топилади. Агар бунга асослар мавжуд бўлса, шахс 
ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин. 
Шу муносабат билан шундай савол туғилади: қилмишлар қайси 
ҳолларда жиноятлар жами деб ва қайси ҳолларда рецидив жиноят 
содир этилган деб топилади? Бу масалада юридик адабиётларда ягона 
фикр йўқ.Қонунда эса (34-модданинг 1- қисми) шахснинг илгари 
қасддан содир этилган жинояти учун судланганидан кейин қасддан 
янги жиноят содир этиши рецидив жиноят содир этиш деб топилади, 
дейилган. 
Жиноятни такроран содир этилган деб ёхуд жиноятлар жами деб 
ёки рецидив жиноят деб ҳисоблаш учун уларнинг аниқ чегарасини 
билиб олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бу чегарани тўғри 
аниқламаслик қилмишни нотўғри квалификация қилинишига ва 
натижада қонун бузилган ҳолда адолатсиз жазо тайинланишига сабаб 
бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 77-моддаси 2-қисмида “жазо 
тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб
шахс судланган деб ҳисобланади”, – дейилади. Агар ҳукм қонуний 
кучга кирганидан кейин шахс судланган деб ҳисобланадиган бўлса, 
шахсга нисбатан ҳукм чиққанидан кейин ҳукм қонуний кучга 
киргунча содир этилган жиноятни бир қанча жиноятларнинг қайси 
шаклига киритиш керак, деган ҳақли савол туғилади. 
Айрим муаллифлар шахс айблов ҳукми қонуний кучга кирган 
вақтдан бошлаб судланган деб ҳисобланади деб ёзади.
1
Агарда 
умуман шахсни судланганлик муддатини ҳисоблаш керак бўлса, бу 
фикр тўғри. Аммо қилмишни редицив жиноят деб қачондан 
ҳисоблаш керак. Бошқа гуруҳ муаллифлар айблов ҳукми эълон 
қилиниши 
билан 
судланганлик 
ҳолати 
бошланади 
деб 
ҳисоблайдилар.
2
Ушбу масалага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-
моддасини таҳлил қилиш орқали жавоб топиш мумкин. Бу моддада 
1
Ераксин В.В. Погашение и снятие судимости в Советском уголовном праве. М. 1963. с. 5. 
2
Гришанин П.Ф. Ответственность преступников рецидивыстов по сов. уг. праву. М. 1974, с.27. 


“Агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, 
янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо 
муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини 
тўла ёки қисман қўшади”, - дейилади. Демак, ҳукм қонуний кучга 
кирганидан бошлаб қонунда белгиланган судланганлик муддатини 
ҳисоблаш бошлансада, ҳукм чиқарилганидан кейин содир этилган 
жиноят рецидив жиноят ҳисобланади. 
Ана шу юқорида айтилганларга кўра қилмишларни жиноятлар 
жами ёки рецидив жиноят деб ҳисоблашнинг чегараси ҳукм эълон 
қилиш вақти ҳисобланади. Шахснинг жиноятлари учун ҳукм эълон 
қилингунча содир қилган жиноятлари жиноятлар жами, ҳукм эълон 
қилингандан кейин содир қилган жиноят рецидив жиноят деб 
топилади. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling