Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан
Меҳнат-манзил колониялари:
а) қасддан содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганларга; б) эҳтиётсизликдан содир этилиб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан; в) эҳтиётсизликдан содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган шахсларга нисбатан тайинланади. Жазони ўташ колониялари жазони ўташ тартибига қараб, умумий тартибли, қаттиқ тартибли ва махсус тартибли колонияларга бўлинади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга: а) қасддан оғир ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан умумий тартибли жазони ўташ колонияси; б) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиқиб, қасддан янги жиноят содир этилганлиги учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга қаттиқ тартибли жазони ўташ колонияси; в) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Авф этилиб, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахсларга ҳам махсус тартибли жазони ўташ колонияси тайинланади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган қасддан ва эҳтиётсизлик-дан содир этган жиноят учун ҳамда қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; б) оғир ва ўта оғир жиноят учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аёллар жазони умумий тартибли колонияларда; в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек, ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсия чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди. Суд томонидан жазони манзил колониясида ўташ тайинланган маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган тақдирда, суд уни жазосининг ўталмаган қисми муддатига умумий тартибли колонияга ўтказади 1 . Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабр қонунига биноан вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган тарбия колонияларини умумий ва кучайтирилган турларга бўлиш бекор қилиниб, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган баъзи вояга етмаганлар ва жазони тарбия колониясида ўташ тайинланади. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнида жиноят кодекси Махсус қисмининг кўпгина моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмай, айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкциясида назарда тутилган альтернатив жазолардан бири тайинланади. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексига биноан шахснинг олдинги жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, судланганлик муддати ўтиб кетган ёки олиб ташланганлигидан қатъи назар, янги жиноят содир этилса, қандай жиноят содир этилганлигидан қатъи назар, озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган тақдирда қаттиқ тартибли жазони ўташ колонияси тайинланар эди. 1994 йили қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексида бундай қоида назарда тутилмаган. ЎзР ЖКнинг 77-моддасининг учинчи қисмида «Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ва судланганликни олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади», дейилади. Шунга кўра, олдинги жинояти учун шахснинг судланганлик муддати ўтиб кетган ва янги жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланса, жазони ўташ колониясининг тури умумий тартибда тайинланади. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида содир этилган жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига ва ишнинг бошқа ҳолатларига қараб, суд томонидан қабул қилинган ва асослантирилган қарорига мувофиқ, биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган 1 2003 йил 12 декабр қонуни. Халқ сўзи, 2004 йил 13 феврал сони. шахсларга нисбатан манзил колониялари ва махсус тартибли колониялардан бошқа қонунда кўрсатилган тартибли колония ўрнига бошқа тартибли колония тури тайинланиши мумкин эди. 1994 йили қабул қилинган амалдаги ЖК да эса бундай қоида назарда тутилмаган ва судлар фақат қонунда назарда тутилган тартибли колония турини тайинлайди. Амалдаги ЖКнинг 50-моддасида жиноят содир қилишда айбланиб озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан колония турлари аниқ кўрсатиб қўйилган. Аммо ЖК 50-моддасининг бешинчи қисми «б» бандида биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан умумий тартибли колония тури, «в» бандида эса илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш тариқасида жазони ўтаб чиққанларга нисбатан янги қасддан қилинган жиноят учун озодликдан маҳрум этилаётганларга қаттиқ тартибли колония турини тайинлаш кўрсатилган.Қонунда бундай белгиланиши тўғри ва мақсадга мувофиқдир. Аммо амалда биринчи марта ёки олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан деб ҳисоблаш масаласида хатога йўл қўйишлар учрайди. Қуйидаги ҳолларда шахс олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан деб ҳисобланмайди: а) ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, маҳкум бу жазони ўташдан бош тортганлиги учун ЎзР ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмига биноан ахлоқ тузатиш ишининг ўталмай қолган қисми озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар. Чунки озодликдан маҳрум қилиш ҳукм билан тайинланмай, суднинг ажрими билан ахлоқ тузатиш ишлари Ўз ЖПК нинг 539-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади; б) озодликдан маҳрум қилинган, аммо ЎзР ЖК 72-моддаси асосида шартли ҳукм қилиниб, синов муддати давомида қасддан янги жиноят содир этилган тақдирда; в) суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазоси қўлланилган бўлса; г) озодликдан маҳрум қилиниб, жазони ўташ колониясида сақланаётган шахснинг иши назорат тартибида кўрилиб, қонунга мувофиқ равишда шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазо тайинланган бўлса; д) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб жазо ҳали ижро этилмай руҳий ёки бошқа оғир касалликка чалиниб қолганлиги туфайли жазони ўташдан озод қилинган бўлса; е) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, аммо жазо ижро этилмай, шахс амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод қилинган бўлса; з) агар иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланиб, озодликдан маҳрум қилиш ЎзР ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган бўлса; ж) олдинги озодликдан маҳрум қилингани учун судланганлик муддати ўтиб кетган ёки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса; и) шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати ушлаб туриш ёки эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилган вақтга тенг келиб қолганлиги туфайли ЎзР ЖПК нинг 529- моддаси асосида озод қилинган тақдирда шахс олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан деб ҳисобланмайди. Шахс олдин озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиққан деб ҳисоблаш учун олдин суд ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ҳамма муддатини ёки ҳеч бўлмаганда бир қисмини тарбия колониясида ёки жазони ўташ колониясида ёхуд турмада ўтаб чиққан бўлиши керак. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилиниб, тергов ҳибсхоналарида хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахслар олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан деб ҳисобланадилар. ЎзР ЖК 50-моддаси бешинчи қисмининг «а» бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларида ўташ белгиланган. Ушбу норманинг мазмунига кўра, олдин озодликдан маҳрум қилишни манзил-колониясида ўтаб чиққан шахслар, яна ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик орқасида содир қилган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда жазони манзил-колониясида ўташ тайинланади. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш, озодликдан маҳрум қилишнинг энг оғир тури бўлиб, у фақат алоҳида ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. ЎзР ЖК 50-моддаси олтинчи қисмига биноан турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш, жазонинг муайян қисмига, лекин беш йилдан кўп бўлмаган мудатга: а) ўта хавфли рецидивистларга; б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling