Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан тайинланадиган


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан тайинланадиган 
мажбуриятлар. 
Суд фаолиятининг шартли ҳукмни қўллаш бўйича амалиётининг 
ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, шартли ҳукмни қонунга мувофиқ 
равишда ишнинг барча ҳолатларини ва айбдорнинг шахсини ҳисобга 
олган ҳолда қўлланиши маҳкумларни тарбиялаш ва уларнинг янги 
жиноят содир этишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Шартли ҳукмни қўлланиши жиноят содир қилишда 
айбланаётган шахсни жазони амалда ижро этмасдан ҳам 
жамоатчиликнинг ва айбдорнинг яқин кишиларининг фаол иштироки 
орқали тарбиялаш имконини беради. Шартли ҳукм қилинганларнинг 
асосий кўпчилик қисми янги ҳуқуқ бузишлар содир этмай турмуш ва 
ишда тўғри йўлни топиб олмоқдалар. 
ЎзР ЖПК нинг 459-моддасида шартли ҳукм қилиш тўғрисида 
жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномаси бўлса, суд 
шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ-атворини кузатиш учун уни 
шу бирлашма ёки жамоага топшириши мумкин дейилади. Жиноят 
содир қилишда айбланаётган шахс суд томонидан шартли ҳукм 
қилинар экан, агар меҳнат жамоасининг бу ҳақда илтимосномаси 
бўлса демак, шартли ҳукм қилинган шахсни тарбиялаш масаласини 
ҳам бу жамоа ўз зиммасига олади. 


Шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан ички ишлар 
органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки 
ҳарбий муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради. 
Суд жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга нисбатан ЖК 
72-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни 
юклайди. Бу мажбуриятлар Ўзр ЖК 72-моддасинниг учинчи қисмида 
кўрсатилган бўлиб, улар муайян вақт мобайнида етказилган зарарни 
бартараф қилиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш 
жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи 
устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш, вақти-
вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян 
жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиши, 
алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан 
даволаниш курсини ўташ каби мажбуриятларни юклаши мумкин. 
Суд шартли ҳукм қилиш билан бирга ана шу мажбурият-
ларнинг барчасини юклаши шартми? Бу мажбуриятлар нимага керак? 
Бизнинг фикримизча, шахсни жиноий жазодан озод қилиб, шартли 
ҳукм қилар экан, шартли ҳукм қилишнинг моҳият-мазмуни ҳам ана 
шу мажбуриятларда ифодаланади. 
1959 йилда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган 
Жиноят кодексида шартли равишда ҳукм қилиш (43-модда) 
тўғрисидаги моддасида бундай мажбуриятларни юклаш назарда 
тутилмаган эди. Судлар шартли ҳукмни тез-тез қўлласаларда бу 
институтнинг ривожланиши учун унча катта аҳамият берилмас эди. 
Ўша вақтда амалда бўлган Жиноят кодекси 43-моддасида шартли 
ҳукм қилинган шахслар устидан ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон 
Республикаси қонунларига мувофиқ равишда ички ишлар органлари, 
вояга етмаган шахслар ахлоқи устидан назоратни эса, шунингдек, 
халқ депутатлари район, шаҳар, шаҳарлардаги район Советларининг 
ижроия қўмиталари ҳузуридаги вояга етмаганлар иши билан 
шуғулланувчи комиссиялар амалга оширади дейилган бўлсада, суд 
шахсга нисбатан шартли ҳукм қилиш ҳақида қарор чиқариш ва синов 
муддати белгиланишнинг ўзи билан кифояланиб қолар эдилар. Синов 
муддати тамом бўлганидан кейин шартли ҳукмни талаблари 
бажарилган ёки бажарилмаганлигини текшириб кўриш, жазони ижро 
этиш ёки жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун 
шартли ҳукм қилинган шахсни судга чақириб ҳам ўтирмас эдилар. 
Шартли ҳукм қилинган синов муддати мобайнида янги жиноят содир 
қилиб қўйсагина ЖКнинг 41-моддаси (бир неча ҳукмлар юзасидан 


жазо тайинлаш) тартибида жазо тайинлаш учунгина судга келтирилар 
эди. Ҳатто синов муддати тамом бўлганидан кейин шартли ҳукм 
қилинганни жазодан озод қилиш учун судга чақирилмас эди. 
Албатта, бундай қоида ўша давр талаби учун тўла жавоб берар эди. 
Одамларнинг хулқи умуман жамиятнинг турли давлат ва нодавлат 
ташкилотлари томонидан қаттиқ назорат остида бўлганлиги учун ҳам 
бу масалалар анча содда ва жўн ҳал қилинаверар эди.
Энди ҳозирги кунда замон ўзгарди, киши шахси давлат ва 
нодавлат ташкилотларининг назоратидан қутилди. Бозор иқтисодиёти 
тизими шароитида жамият аъзолари қонунларда белгиланган доирада 
тўла эркинликка эга бўлди. Бу жамиятда «Қонун билан 
тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан энди шуғулланиш мумкин. 
Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан синов муддатини белгилаб 
қўйишнинг ўзи етарли бўлмай қолди. Бозор иқтисодиёти тизимига 
асосланган тузумда жамият аъзоларининг эркинлик доираси жуда 
кенг бўлсада, ҳаёт анча мураккаб, рақобатчилик кучли бўлган тизим 
бўлганлиги учун ҳам шартли ҳукмни янада ривожлантириш, шартли 
ҳукм қилинганар хулқи устидан назорат олиб бориш зарурати 
объектив равишда вужудга келди. Энди судлар шартли ҳукм қилиб, 
синов муддатини белгилаш билан чекланиб қолмасдан, шартли ҳукм 
қилинган шахсга нисбатан иш ҳолатларига қараб ЖК 72-моддасининг 
3-қисмида назарда тутилган мажбуриятлардан бир нечтасини юклаши 
мумкин.
ЖК 72-моддасининг 4-қисмига биноан шартли ҳукм қилинган 
шахснинг хулқи устидан ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар 
хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлиги олиб 
боради дейилади. Демак, суд шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан 
чиқарилган қарорни, яъни ҳукмнинг нусхасини шахснинг доимий 
яшаш жойи бўйича ички ишлар идорасига юборади. Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят-ижроия 
кодексининг 176-моддасида 
белгиланганига кўра, жазони ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм 
қилинган шахсларни рўйхатга олади ҳамда ҳукм қилинган шахсларни 
суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига 
юкланган мажбурият-ларни бажарилишини текшириб боради». 
Демак, жазони ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган 
шахсларга нисбатан шахсий дела очади ва рўйхатдан ўтиш варақаси 
очади. Чунки ЖК 72-моддасининг 3-қисмида шартли ҳукм қилинган 
шахснинг вақти-вақти билан ички ишлар органларига келиб 
рўйхатдан ўтиб туриш мажбуриятини юклаш ҳам назарда тутилган. 


Суд иш ҳолатларига қараб бир ойда бир мартадан тўрт мартагача 
ички ишлар органларига келиб рўйхатдан ўтиб туриш мажбуриятини 
юклаши мумкин. 
Жиноят-ижроия кодексининг 177-моддасида белгиланганига 
кўра, шартли ҳукм қилинган шахслар суд томонидан зиммаларига 
юклатилган мажбуриятларни бажариши, шунингдек, чақирувга 
биноан жазоларни ижро этиш инспекциясида ҳозир бўлиши шарт. 
узрли сабабсиз ҳозир бўлмаган маҳкум белгиланган тартибда 
мажбуран келтирилиши мумкин, дейилади.
Суд шартли ҳукм қилинган шахсга 72-моддасининг 3-қисмида 
назарда тутилган мажбуриятлардан иш ҳолатларига қараб, бир 
нечтасини тайинлаши мумкин. Ички ишлар идоралари ҳукмда 
белгиланган шартли ҳукмда белгиланган мажбуриятларнинг 
бажарилиш муддатларини ва бажариш сифатини назорат қилиб 
боради. 
Суд шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан муайян 
мажбуриятларни юклар экан, ана шу мажбуриятларнинг бажарилиш 
муддати ва тартибини ҳукмнинг ўзида кўрсатади. 
Суд 
ЖКнинг 72-моддаси 3-қисмида 
кўрсатилмаган 
мажбуриятларни ҳам шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан 
юклатиши мумкинми деган савол туғилади. ЖК 72-моддаси 3-
қисмида шартли ҳукм қилинган шахсларга нисбатан юклатила-диган 
мажбуриятлар 
рўйхати 
келтирилиб, 
охирида 
«ва 
бошқа 
мажбуриятларни ҳам юклаши мумкин» дейилмаган. Аммо қонунда 
бундай қоида назарда тутилмаган бўлсада иш ҳолатларини эътиборга 
олиб суд ЖК 72-моддасининг 3-қисмида кўрсатилмаган бошқа 
мажбуриятларни ҳам юклатилиши мумкин. 
Юқорида баён қилганимиздек, шартли ҳукмнинг моҳияти ҳам 
ана шу шартларни шартли ҳукм қилинганларга нисбатан 
юклатилишидир. Суд шахсга нисбатан шартли ҳукм қилиб, синов 
муддатини белгилаш билан шахсга муайян мажбуриятларни юклаб
ана шу шартларни суд томонидан тайинланган муддат ва шаклда 
бажариши унинг тўғри йўлга тушиб олганлиги, тузалганлигини 
исботловчи шартлардир. Суд ушбу мажбуриятларни албатта, ҳукмда 
кўрсатиши керак. Бу мажбуриятларнинг айримлари маҳкумнинг 
ҳуқуқларини маълум даражада чекланиши билан боғлиқ бўлиб, улар 
шахснинг хулқини назорат қилиб туриш, турли ёмон хулқларидан 
шартли ҳукм қилинган шахсни ҳимоя қилиш ва шу йўл билан унинг 
тузалишига имкон беришдан иборатдир. Бундай чеклашларга: 


шартли ҳукм қилинганнинг иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу 
ҳақда назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш; вақти-вақти 
билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда 
бўлмаслик, муайян вақтда фақат яшаш жойида бўлишини айтиш 
мумкин. 
Шартли ҳукм қилинганда суд томонидан юклатилган 
мажбуриятларни бажаришга у мажбур ҳисобланади. Аммо бу 
юқорида санаб кўрсатилган мажбуриятлар маҳкумнинг ҳуқуқий 
ҳолатини маълум даражада чеклайди. Агар шартли ҳукм қилинган 
шахс томонидан ана шу мажбуриятларни бажаришдан четга чиқиш 
зарурати келиб чиқса, масалан, муайян вақтда фақат яшаш жойида 
бўлиши керак бўлган вақтида объектив сабабларга кўра, яшаш 
жойини тарк этиш зарурати келиб чиқса, бу ҳақда унинг хулқини 
назорат қилувчи ички ишлар органига хабар бериши керак бўлади. 
Агар шартли ҳукм қилинган шахс унга юклатилган мажбуриятларни 
бажармаса ёки рухсат олмай ҳеч қандай сабабсиз ҳуқуқий ҳолатини 
чеклайдиган мажбуриятларни бузса, унга нисбатан маъмурий жазо 
қўлланилиши мумкин. Агар бундай маъмурий жавобгарликка шартли 
ҳукм қилинган шахс икки марта тортилган бўлса, шартли ҳукмни 
бекор қилиб, жазони ижро этиш тўғрисида суд қарор чиқариши 
мумкин.
Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан юклатилган 
мажбуриятларнинг аҳамияти шундаки, синов муддати тугаганидан 
кейин шахсга нисбатан тайинланган жазони ижро этиш ёки шахсни 
жазодан озод қилиш масаласини ҳал қилишда айнан ана шу унга 
юклатилган 
мажбуриятларни 
қай 
даражада 
бажарган 
ёки 
бажармаганлиги асос бўлади. Демак, шахсга нисбатан ЖК 72-
моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жазоларни тайинлаб, сўнг 
шартли ҳукм қилишнинг ўзи ҳали шахсни жазодан озод қилиш 
дегани эмас. Суд шахсни шартли ҳукм қилиб, синов муддатини 
белгилайди ва муайян шартларни шахс зиммасига юклайди.
Бу билан шахсга нисбатан тайинланган жазонинг ижросини 
синов муддати тугагунча кечиктиради. Агар шахс синов муддати 
давомида унга юклатилган мажбуриятларни тўла бажарса, суднинг 
ишончини оқласа, шахс ана энди жазодан озод қилинади. ЖК 72-
моддасининг 1-қисмининг мазмунидан худди ана шундай тартибда 
жазодан озод қилиш келиб чиқади. Унда шундай дейилади: «...Суд, 
башарти, 
белгиланган 
синов 
муддати 
давомида 
жазонинг 


шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса тайинланган 
жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради». 
Суд шахсга нисбатан шартли ҳукм қилиш тўғрисида қарор 
чиқарар экан, бу билан ҳали жазодан озод қилинди дегани 
эмаслигининг яна бир исботи шундаки, шахсга нисбатан озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, шартли ҳукм қўлланган бўлса, суд 
озодликдан маҳрум қилишнинг муддатини белгилайди, аммо жазони 
ўташ колонияси турини белгиламайди. Одатда, шартли ҳукм қилиш 
мумкин бўлган шахсга озодликдан маҳрум қилиш тайинланган бўлса 
бу жазони манзил колониясида ёки умумий тартибли ахлоқ тузатиш 
колониясида ўташи керак бўлади. Суд жазони ўташ колонияси 
турини озодликдан маҳрум қилишни тайинланиши билан бир вақтда 
эмас, балки синов муддати тамом бўлганидан кейин, шахсга нисбатан 
юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун жазони ижро 
этиш вақтида белгилайди.
Суд шахсга нисбатан шартли ҳукм қилиш тўғрисида қарор 
чиқарар экан, шартли ҳукм қилинган шахсга шартли ҳукмнинг 
аҳамияти синов муддати ва синов муддатининг моҳияти, унга 
юклатилган мажбуриятлар, бу мажбуриятларнинг бажарган ва 
бажармаганларининг 
ҳуқуқий 
оқибатларини 
тушунтиришга 
мажбурдир. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling