Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Афв этиш асосида жазодан озод қилиш
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
Афв этиш асосида жазодан озод қилиш.
Афв этиш асосида жазодан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституция-сининг 93-моддаси 23-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатига киради. Суд ҳукми билан жиноий жазога ҳукм қилинган шахсни афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, афв этиш асосида асосий жазодан озод қилиш билан бирга қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши, судланганлиги олиб ташланиши мумкин. Амнистия акти чиққунча содир этилган, суриштирув, тергов ва ишни судда кўриш ҳукми қонуний кучга киргунча ҳибсда сақланган ҳамда жазони ўтаётган шахсларга нисбатан қўлланса (амнистия актида кўрсатилган шахслар доирасига), афв этиш эса фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан кейингина қўлланилиши мумкин. Афв этиш фақат қилмишига пушаймон бўлиб, гуноҳидан кечишни сўраб мурожаат қилингандагина қўлланилади. Агар шахс айби йўқ эканлигини таъкидлаб афв этишни сўраб мурожаат қилган бўлса, афв этилмай ишни охиригача кўриш давом эттирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 17 июлдаги фармони билан афв этишни амалга ошириш тўғрисидаги Низом қабул қилинган бўлиб, афв этиш: а) ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш; б) асосий ёки қўшимча жазолардан қисман ёки тўла озод қилиш; в) жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш; г) судланганлигини олиб ташлаш шаклида бўлиши мумкин. Афв этиш Ўзбекистон судлари томонидан жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланади. Афв этиш тўғрисидаги масала фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан кейингина маҳкумнинг шахсан ўзи берган илтимосномасига биноан кўриб чиқилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, махкумнинг шахси, унинг хулқи, меҳнатга муносабати, жазони ўташ жойларида ташаббускор ташкилотларда қатнашуви, келтирилган зарарни қопланганлиги ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномага жазони ижро этиш муассасасининг тавсифномаси қўшиб берилади. Афв этиш тўғрисидаги низомда афв этишни қўлланиши мумкин бўлмаган шахслар доираси кўрсатилмаган. Содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ва тайинланган жиноий жазо туридан қатъи назар, афв сўраб мурожат қилиши мумкин. Афв этишни амалга ошириш тўғрисидаги Низомнинг 6-моддасида белгиланишига кўра, ўта хавфли рецидивистлар, олдин амнистия акти асосида жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинганлар, жазонинг қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар судланганлик муддати ўтиб кетмасдан қасддан янги жиноят содир қилган бўлсалар ҳамда тузалиш йўлига ўтиб олишни истамаётган маҳкумларга нисбатан афв этиш алоҳида ҳоллардагина қўлланиши мумкин. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслар ҳукмни қонуний кучга кириш куни эълон қилинган пайтдан бошлаб ёки апелляция судининг ажрими маҳкумнинг қўлига топширилган кундан бошлаб етти сутка ичида афв сўраб мурожаат қилиши мумкин. Афв сўраш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилмагунча ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмайди. Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахс афв сўраб мурожаат қилишни хоҳламаса, қонунда белгиланган тартибда акт тузилади. Афв сўраб мурожаат қилинган илтимоснома ҳам, афв сўрашни истамаганлиги тўғрисидаги акт ҳам уч кундан кечиктирилмай Президент аппаратига юборилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Президенти қошида афв этиш тўғрисидаги Комиссия мавжуд. Ушбу Комиссиянинг афв этиш тўғрисидаги хулосаси Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланса фармон чиқарилади, рад қилинса қарор чиқарилади. Ўлим жазосига ҳукм қилинганларни афв этиш тўғрисидаги фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига юборилади. Бошқа жазо турларига ҳукм қилинганларга нисбатан афв этилганлик тўғрисидаги фармон Ички ишлар вазирлигига юборилади. Президент томонидан афв этилган шахслар юзасидан янги очилган ҳолатлар бўйича ҳукм бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда Президентга маълум қилинади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling