Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

- монопол ҳуқуққа эга бўлган ҳолда олий юридик кучга эга бўлган энг 
муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунларни қабул 
қилиш;
30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018 


28 
- парламент назоратининг кучайиб бориши натижасида ижро 
ҳокимиятига нисбатан назорат ваколатларининг ортиб бориши ҳокимият 
фунцияларининг янада кўпайиб боришии;
- профессионал равишда мунтазам фаолият олиб борувчи орган 
сифатида парламент депутатларнинг фақат парламент фаолияти билан 
шуғулланишлари лозимлиги.  
Хулоса қилиш мумкинки, замонавий парламент – ўзининг мустақил 
позициясига эга бўлган депутатлар, парламент фракциялари, комиссиялари 
ҳамда ҳукумат вакилларининг мақсад ва манфаатларини ифода этувчи асосий 
сиёсий ошкоралик форумидир. 
Ҳокимиятлар бўлиниши принципида парламентнинг ўрни ва роли 
унинг функциялари ва ушбу функцияларнинг қай даражада амалга 
оширалаётганлиги, ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалга ошириш 
имконияти ҳамда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати белгилаш ва назорат 
қилишда парламентнинг иштирок этиши кабилар билан белгиланади. 
Юқоридаги ваколатлар ва функциялар мамлакат парламенти 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳам тегишли ҳисобланади. Олий 
Мажлис – Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи 
ҳокимиятни амалга оширувчи олий давлат вакиллик органидир.
Мустақиллик йилларида миллий парламентнинг сифат жиҳатидан 
ривожлантириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди.
Ҳуқуқий 
демократик давлат қуриш асоси бўлган Ўзбекистон Республикасининг 
парламенти икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан ҳамда 
Сенат (юқори палата)дан иборат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
шакллантирилди. Миллий парламентни ривожлантиришда асосий эътибор 
давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштиришда ҳокимиятлар 
бўлинишига оид конституциявий принципини амалга ошириш, давлат 
ҳокимиятининг учта субъекти ўртасида бир-бирини тийиш ва мувозанатни 
сақлашнинг самарали тизимини яратиш, қонун ижодкорлигининг сифатини 
янада оширишга қаратилди.


29 
Бугунги кунда Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни 
ва роли ошириш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари 
асосида парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, ҳукумат 
устидан парламент назоратининг кучайтириш, ҳамда парламентнинг бошқа 
давлат ҳокимияти олий органлари билан ўзаро муносабатларининг 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш билан долзарб ва 
муҳимдир.
Парламентнинг давлат ҳокимиятининг ўрни ва иштирокини айниқса 
ҳокимиятнинг олий органлари билан ўзаро муносабатларини тадқиқ этиш 
қабул қилинган ҳукуматнинг қонунлар ижроси фаолиятини назорат қилиш 
билан белгиланади. Бунда парламентнинг ҳукумат билан ўзаро 
муносабатларини тадқиқ этиш, ҳукуматнинг юридик табиати ҳамда унинг 
ҳокимиятлар бўлиниши принципидаги ўрнини тадқиқ этиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Давлат хокимияти тизимида муҳим мавқега ва ролга эга бўлган ижро 
ҳокимиятини амалга оширувчи олий орган ҳукумат ҳисобланади.
Профессор О.Т.Хусановнинг фикрича, ҳукуматнинг “тузилиш тартиби, 
ваколат 
доираси 
парламентар, 
президентлик 
республикаларида, 
конституциявий монархия давлатларида ҳар хил бўлса-да, лекин давлат 
бошқарув шакли қандай бўлмасин, ҳукуматнинг ўз ўрни ва вазифалари 
мавжуд”
31

Илмий адабиётларда “ижро этувчи ҳокимият” ва “ҳукумат” 
тушунчалари ўзаро бир ҳил маънода қўлланилади. Ижро этувчи 
ҳокимиятнинг моҳиятини тушуниб олиш ғоят долзарб масала саналади. Шу 
жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ижро этувчи 
ҳокимиятнинг ва унинг олий органи ҳукуматнинг ваколат ва функциялари 
келтирилган.
Ҳуқуқшунос олимлар ишларида ижро ҳокимиятига таърифлар мавжуд. 
Проф. М.Ахмедшаева ижро ҳокимиятига – Конституция ва қонунларнинг 
31
Хусанов О. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг конституциявий асослари. – Тошкент.: Жамият ва ҳуқуқ 
№1, 2018. – Б. 7. 


30 
ижросини ташкил этадиган ва шу мақсадда умуммажбурий норматив-
ҳуқуқий актлар қабул қиладиган ҳамда бошқа ҳокимият тармоқларига таъсир 
этиш имконини берувчи ваколатларга эга, жамиятда тарғибот ва 
барқарорликни 
ўрнатадиган, 
вертикал 
бўйсуниш 
муносабатларида 
асосланадиган давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи сифатида таъриф 
берган
32
.
Юқоридагилардан фикрлардан келиб чиқиб “ижро этувчи ҳокимият” 
“ҳукумат”га нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, ушбу икки тушунчани ўзаро 
бир ҳил маънода қўллаш ҳар доим тўғри бўлмайди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling