Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги
инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш
коллегиаллик
ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги;
очиқлик
шаффофлик


34 
Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, давлат 
ҳокимияти тизимида ижро ҳокимиятининг олий органи мақомига эга бўлди. 
Бош вазир унинг раҳбари Вазирлар Маҳкамаси иши самарадорлиги учун 
шахсий жавобгар берувчи олий даражадаги мансабдор шахс мақомига эга 
бўлди.
Бугунги кунда Вазирлар Махкамаси давлат ҳокимияти тизимидаги 
ўрни ва роли ошириш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари 
асосида ҳукуматнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш орқали унинг 
мустақиллигини 
оширишга, 
қонун 
ижросини 
амалга 
оширишда 
маъсулиятини ошириш, ҳукумат устидан парламент назоратининг 
кучайтириш ҳамда ҳукуматнинг давлат ҳокимияти олий органлари билан 
ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш билан 
долзарб ҳисобланади. 
 
 


35 
2.2. Парламент ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва 
манфаатлар мувозанати тизими 
Ш.Монтескъенинг назариясини таҳлил қилиб қонун чиқарувчи 
ҳокимият “халқнинг умумий иродасининг ифодаси” сифатида майдонга 
чиқишини таъкидлашимиз мумкин. Бундан кўзланган мақсад халқнинг 
умумий манфаатларини ҳуқуққа айлантириш ва барча учун умуммажбурий 
қонунлар қабул қилишдан иборат. Ижро этувчи ҳокимият эса қонун 
чиқарувчи ҳокимият томонидан шакклантирилади ҳамда қонунларни ижро 
этиш орқали халқнинг умумий иродасини амалда ифода этади.
Қонун чиқарувчи ҳокимият ва ижро 
этувчи ҳокимият ўртасидаги оқилона нисбат 
муаммоси нафақат яқинда ташкил топган 
мамлакатлар давлатчилиги амалиёти муаммоси 
сифатида балки Ғарб олимларининг жиддий 
илмий баҳслари объекти бўлиб келмоқда
36

Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар давлат бошқаруви 
жараёнида вужудга келувчи мамлакат ҳаётидаги энг муҳим муносабатларни 
тартибга солувчи ўзаро алоқалардир. 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “муносабат” сўзига “муайян 
тизимдаги элементларнинг жойлашиш характери ва уларнинг ўзаро 
боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий тушунча” сифатида таъриф берилган.
37
Ҳуқуқий муносабатлар эса – бу доимий фаолият, кишилар ва ижтимоий 
гуруҳлар ўртасида фаолияти орқали амалга ошириладиган ва фақат уларнинг 
фаолиятида юзага келадиган муносабатлардир. 
Қонун чиқарувчи ҳокимият ва ижро этувчи ўртасидаги замонавий 
муносабатларни ўзаро тобе алоқалар, парламент ва ҳукумат орасидиги 
келишув муносабатлари ҳамда давлат олдида турган мақсад, вазифа ва 
36
Қаранг: Ахмедшаева М.А. Ижро ҳокимият: назарий-ҳуқуқий масалалар. – Тошкент: ТДЮИ, 2011. – Б.24. 
37
Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида (2006-2008) // URL: 
https://ziyouz.uz/durdona-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-lugati/ 


36 
функцияларни амалга ошириш учун самарали ҳамкорлик муносабатлари 
сифатида характерлаш мумкин.
Демак, парламент ва ҳукумат ўртасидаги алоқалар ҳокимиятлар 
бўлиниши принципида маълум мақсадга эришиш учун ўзаро мувозанат, 
ҳамкорлик ва назорат асосида амалга оширилади. Ш.Монтеське ҳам 
ҳокимиятларнинг мутлақ бўлиниши назарда тутмасдан, балки ҳокимият 
тармоқларининг бажарадиган функцияларини ажратиб кўрсатган.
С.Авакьяннинг фикрига кўра, ҳокимиятлар бўлиниши назарияси 
мазмуни қуйидагиларни қамраб олади: 1) ҳар бир ҳокимият тармоғи ўз 
ваколатларига эгалиги; 2) ҳокимият тармоқлари ўзаро мустақил ва бир-
бирининг ваколатларига аралашмаслиги; 3) ҳар бир ҳокимият тармоғи 
бошқаларига таъсир этиш воситаларига эгалиги
38
. Кўриниб турибдики, 
ҳозирда давлат механизмида ҳокимиятлар бўлинишининг мавжуд бўлишидан 
кўра, ҳокимият тармоқлари ваколатлари, ўзаро муносабатлари ҳамда улар 
ўртасидаги доимий қарама-қаршилик масалалари долзарб аҳамият касб 
этаётганлигини тушуниш мумкин. 
Ҳокимият тармоқлари кузатувчи вазифасини бажармасдан бир-бирини 
назорат қилиши ва ўзаро ҳамкорлик қилиши давлат механизмини амалга 
оширишнинг муҳим шартидир. Бироқ, бу жараёнда ҳокимият тармоқлари ўз 
ваколатларини мустақил амалга оширишлари лозим. Ҳокимиятларнинг 
бўлиниш принципи қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар ўртасида 
рақобат ва низоларнинг вужудга келишини назарда тутади. Рақобат 
аҳолининг ишончини қозонишга эришишга интилиш орқали давлат 
ҳокимияти органларининг самарали фаолиятини кучайтиради. Икки 
ҳокимият тармоғи ўртасидаги рақобат ўзининг салбий қарама-
қаршиликлигига қарамай ҳар иккала ҳокимият тармоқларининг ўзаро 
ҳамкорлиги учун муайян ижобий таъсир кўрсатади. У қонун чиқарувчи ва 
38
Қаранг: С.Авакьян Конституционное право России. Курс лекций: Пособие. – М.: ТК Велби, Изд-во 
Проспект. 2007. – С.56-57. // Д.Авдеев Российский вариант принципа разделения властей. Право и политика 
13 (168), 2013. – С. 1798. 


37 
ижро этувчи органларни келишмовчиликни вужудга келишига бўлган 
сабабларини излаб, уларни бартараф этишга ундайди. 
Давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг тутган ўрни ҳамда қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари муносабатига қараб 
парламентаризм қарор топишининг ўзига хос моделларини аниқлаш мумкин. 
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар давлат бошқарув 
шаклига бевосита таъсир қилади. Масалан, президентлик республикасида 
ижро ҳокимиятининг парламент олдида жавобгарлиги мавжуд бўлмайди. Шу 
жиҳатдан қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар муносабатларини тўлиқ 
ёритиш мамлакат президентининг иштирокини ўрганишни тақозо қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига мувофиқ 
давлат ҳокимияти тизими уч тармоққа бўлиниши принципи тан олинган. Шу 
билан бир қаторда президент ҳам конституцияга мувофиқ давлат бошлиғи 
сифатида давлат ҳокимиятини амалга оширади. Бунда давлат раҳбарининг 
қайси ҳокимият тармоғига киритиш масаласи баҳсли ҳисобланади.
Ҳуқуқшунос 
олим 
З.Аскаровнинг 
фикрича, 
“Ўзбекистонда 
ҳокимиятлар бўлинишини тамойилини амалга оширишда давлат ҳокимияти 
тизими ва механизмини ислоҳ килишга асосланган бошқарувнинг аралаш 
моделига ўтиш кузатилмоқда”
39

Таъкидлаш лозимки, мамлакат президенти давлат бошлиғи сифатида 
ижро ҳокимияти ваколатларига эга ҳамда унга яқин, бироқ формал жиҳатдан 
унинг органлари тизимига кирмайди, у барча ҳокимият тармоқлари орасида 
ҳакамлик вазифасини бажариб, уларнинг ҳамкорлигини таъминлайди ҳамда 
паралмент ва ҳукумат муносабатларининг ажралмас қисми саналади.
Илмий 
адабиётларда 
президентнинг 
парламент 
ва 
ҳукумат 
муносабатларидаги иштирокига қараб давлат бошқарувининг уч хил шакли 
ажратилади. Президентлик бошқаруви тизимида ижро ҳокимияти тўлиқ 
президентга тегишли бўлиб, давлат бошлиғи томонидан шакллантирилади, у 
39
З.С.Аскаров Ўзбекистонда Республикасида миллий давлатчилик шакллланишининг назарий-ҳуқуқий 
масалалари юридик фанлар бўйича фалсафа док. (PhD) илм. дар. ол. учун ёзил. дисс. Автореф... – Тошкент: 
СПбПУ, 2018. – Б. 21.


38 
ҳукуматга бошчилик қилади, парламент ҳукуматга нисбатан ишончсизлик 
вотуми ҳукуқига эга бўлмайди. Ярим президентлик бошқарувида президент 
ваколатларини бош вазир билан тақсимлаб, ҳукумат парламент ва президент 
олдида жавобгар бўлади. Парламентар бошқарув тизимида президент формал 
жиҳатдан давлат бошлиғи бўлиб, унинг асосий ваколатлари бош вазирга 
тегишли бўлади, ҳукумат эса парламент олдида ҳисобдор ва жавобгар 
бўлади. 
Хулоса қилиш мумкинки, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси давлат 
бошқарув шакли аралаш республика (президентлик-парламентар) шаклида 
бўлиб, ҳукумат фаолиятига таъсир доираси президент ва парламент ўртасида 
бўлиниб, кучли давлат бошлиғи, бош вазирнинг мавжудлиги, ҳукуматнинг 
жавобгарлиги ва ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати белгиларини 
ўз ичига олади. 
Сўнгги 
йилларда 
аксарият 
давлатларда 
давлат 
бошлиғи 
ваколатларининг бир қисми ҳукуматга ўтказилишига ва ҳукуматни 
шакллантириш жараёнида парламентнинг ўрнини ва ролини янада 
кучайтиришга интилиш кузутилмоқда. 
Хорижий 
давлатлар 
тажрибасидан 
парламент 
ва 
ҳукумат 
муносабатларида асосий устунлик ижро ҳокимияти тарафида эканлиги кўзга 
ташланади. Бунинг асосий сабаби сифатида ҳукумат ўзининг тузилмаси 
йириклиги ва молиявий ресурслар, ташкилий-бошқарув имкониятларга 
эгалиги билан бошқа ҳокимият тармоқларидан ажралиб туради. 
Парламентнинг асосий вазифаларидан бири ҳам ҳукуматнинг қонунлар 
ижросини жараёнида ҳокимий ваколатларни монополлаштиришга йўл 
қўймасликдир.
Бироқ юқоридаги фикрлардан бир қарашда парламент ва ҳукумат 
муносабатлари ўзаро рақобатга асосланган ва ҳокимиятни эгаллашга 
қаратилган кураш сифатида тушунилмаслиги лозим. Замонавий ёндашувлар 
ушбу алоқалар ўзаро ҳамкорлик ва рационал рақобат орқали бир-бирини 
тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш, пировардида ҳуқуқий демократик 


39 
давлатда ҳалқ манфаатлари қонун қабул қилиш ва уларни ижро этиш йўли 
рўёбга чиқишини кўрсатмоқда. 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling