Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар – ҳокимиятлар


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

 
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар – ҳокимиятлар 
бўлиниши принципида вужудга келувчи, ўзаро чекловлар ва 
мувозанат тизими ҳамда назорат тамойилларига асосланган, 
давлатнинг мақсад ва вазифаларини бажаришга қаратилган ҳамда
давлат бошқаруви, қонун ижодкорлиги ва ижроси билан боғлиқ 
мамлакат ҳаётидаги энг муҳим муносабатларни тартибга солувчи 
доимий алоқалар йиғиндисидир. 
 
Маълумки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий 
масалаларида ҳукуматни шакллантириш энг муҳим масала ҳисобланади.
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар янги даврда ўзига ҳос 
модификацияларга учради ҳамда ҳокимиятлар бўлиниши тизимида ўзаро 
рақобатдан, ўзаро келишувга алоқаларига айланди. Барча давлатларда 
ҳукумат сиёсий партиялар ишончини эга бўлиш орқали ўзаро бир мақсадни 
кўзловчи қуйи палата ва ҳукуматни ҳосил қилмоқда. 
Парламент ижро ҳокимияти устидан турли усулларда назоратни амалга 
оширади. Шу маънода ҳукумат фаолиятининг дастлабки назорат усули 
сифатида парламент ижро ҳокимиятини ташкил этувчи органлар ва 
мансабдор шахсларни шакллантиришда иштирок этади.
Сўнгги йилларда аралаш шаклдаги республикаларда президент 
парламентдаги кўпчилик ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқи учун рақобатга 
киришмоқдалар. Масалан, Францияда ҳукуматни шакллантириш жараёни 
ўзига хос ҳисобланади. Франция президентлик-парламентар республика 
бўлганлиги учун бундай вазиятда президент парламент кўпчилигига эга 
партиянинг номзодини бош вазир лавозимига тайинлашга мажбур бўлиши 
мумкин.
Қайд этиш лозимки, Франциядан фарқли равишда Буюк Британияда 
ҳукумат рамзий тарзда монарх томонидан тайинланади, амалда 
конституциявий келишувга кўра давлат бошлиғи сайловларда парламент 


40 
асосий ўринларни олган партия раҳбарини тасдиқлайди холос. Бош вазир эса 
ўз партиясидан учун ҳукумат аъзоларини давлат бошлиғига тақдим этади.
Мамлакатимизда парламент томонидан ҳукуматни назорат қилишнинг 
муҳим воситаси сифатида янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган 
йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган 
фракцияларнинг 
мухолифат 
институти 
ҳуқуқий 
асослари 
мавжуд. 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги 
Қонуни 6-моддасида кўра, Бош 
вазир 
номзоди 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп 
депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп 
депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан 
таклиф этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош 
вазир лавозимига тақдим этилган номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн 
кунлик муддатда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. 
Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётганда 
Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган 
ҳаракатлар дастурини тақдим этади. 
Бош вазир номзоди, агар уни ёқлаб тегишинча Қонунчилик палатаси 
депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 
аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берса, тасдиқланган 
ҳисобланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар овоз бериш чоғида Бош вазир 
номзоди Қонунчилик палатасида ёки Сенатда Қонунчилик палатаси 
депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини 


41 
ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қонунчилик палатасидаги 
барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар 
ўтказганидан кейин Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим 
этиш ҳуқуқига эга. 
Дунёнинг кўплаб парламентар тизимларида ҳукуматни шакллантириш 
жараёнида коалицион ҳукумат тузилиши кенг тарқалган. Коалицион ҳукумат 
шаклланиши Германия, Италия ва Скандинавия мамлакатлари амалиётида 
жуд кўп учрайди.
Ижро ҳокимияти тизимининг кенглиги ҳокимият ваколатларини 
суисътемол қилиш олдини олиш заруриятини вужудга келтиради. Бунда 
ҳукуматнинг бирламчи манбаи ҳисобланган, уни шакллантирган парламент 
назорати самарали усул ҳисобланади. 
Давлатни назорат фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас. 
Парламентнинг 
ҳукумат 
устидан 
назорат 
қилишининг 
усуллари 
қуйидагилардан иборат: 
 парламент сўрови; 
 депутат ва сенатор сўрови; 
 танбеҳ бериш резолюцияси; 
 интерпелляция; 
 оғзаки ва ёзма саволлар бериш; 
 парламент текшируви; 
 парламент томонидан тузиладиган суриштирув қўмиталарива 
комиссиялари
40

Бугунги кунда парламент текшируви (аксарият давлатларда парламент 
тергови шаклида ифода этилади) жаҳоннинг барча тараққий этган 
мамлакатларида конституциявий ҳуқуқида турли ҳил кўринишда мавжуд 
бўлиб, жамият ҳаётининг энг муҳим манфаатларига алоқадор, мамлакат 
хавфсизлигига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши 
40
Қаранг: Қудратхўжаев Ш. Ўзбекистонда профессионал парламент тизимининг сиёсий институт сифатида 
шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари: 
сиёсий фан. номзоди 
илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... – 
Тошкент: ДЖҚА, 2005. – Б. 17-18. 


42 
мумкин 
бўлган 
фактларни 
ёки 
воқеаларни 
ўрганиш мақсадида 
парламентнинг қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин. 
Парламент текшируви парламент назоратининг энг жиддий шаклларидан 
бири ҳисобланади.
Дунё амалиётида қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан ижро этувчи 
ҳокимият фаолиятини самарали назорат қилишга оид парламент назорати 
институти давлат ҳокимияти тизими бўлиниши жараёнида муҳим ўрин 
эгаллаб бормоқда. Парламент назоратининг объекти ижро ҳокимиятининг 
Конституция ва қонунлар, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек ўз 
зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича фаолияти 
ҳисобланади.
Немис олими И.Кант ҳокимиятлар “бўлиниши” эмас, балки 
ҳокимиятлар тармоқларининг чегараланган “ҳамкорлиги” ғоясини илгари 
суради
41
. Бу эса ўз навбатида самарали назоратни талаб қилади. Бугунги 
кунда 
парламент 
текшируви 
жаҳоннинг 
барча 
тараққий 
этган 
мамлакатларида конституциявий ҳуқуқида турли ҳил кўринишда мавжуд 
бўлиб, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим манфаатларига алоқадор, 
мамлакат хавфсизлигига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш 
мақсадида парламентнинг қарори билан парламент текширувлари 
ўтказилиши мумкин. Парламент текшируви парламент назоратининг энг 
жиддий шаклларидан бири ҳисобланади. Айрим мамлакатлар тажрибасида бу 
текширувнинг салбий натижалари ҳукуматнинг тўлиқ таркиби билан 
истефога чиқишига сабаб бўлишида кузатиш мумкин. 
Парламент ва ҳукумат қонун ижодкорлиги жараёнида бевосита 
ҳамкорлик қилади. Бу орқали ҳукумат парламент фаолиятига бевосита 
таъсир қилади. Ижро ҳокимияти сифатли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш 
учун кўпроқ имконият ва ресурсларга эга.
41
Separation of Powers the ‘German Way’? The relationship of the German Federal Government and Parliament in 
the EU context / Beke Zwingmann PhD Thesis / Cardiff School of Law and Politics 2016 p. 57 


43 
Ҳокимиятлар 
бўлиниши 
принципининг 
назариясининг 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлган қонун ижодкорлиги жараёни ҳуқуқни 
яратиш ва уни ижро қилишдан иборатдир. Парламентнинг қонун 
ижодкорлиги фаолиятида ҳукуматнинг тутган ўрнини таҳлил қилиш долзарб 
масаладир. Бу жараёнда ҳар иккала ҳокимият ўз ваколати ва ҳуқуқлари 
доирасида бир-бирига таъсир қилади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи бунга 
яққол мисол бўла олади. Ижро ҳокимияти қонунчилик ташаббуси 
субектлари орасида яққол устунлик билан парламент қонун лойиҳаларини 
киритади. Буни табиий жараён маҳсули деб аташимиз мумкин. Фикримизча 
ҳукумат ўз фаолиятида қонунлар ҳужжатлари ижроси амалга ошириш 
жараёнида улардаги камчиликлар ва янги пайдо бўлган ижтимоий 
муносабатларни тартибга солиш зарурлиги ҳақида кўпроқ маълумотларга эга 
бўлади. 
Ҳокимиятлар бўлинганлиги билан айнан қонун чиқарувчи ва ижро 
этувчи ҳокимият ўртасидаги муносабатлар қонун ижодкорлиги ва уни ижро 
қилиш жараёнида ўзаро ҳамкорликни талаб қилади. Шу мақсадда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисидаги ваколатли вакили лавозими жорий этилганлигини алоҳида 
таъкидлаш мумкин
42
. Бу билан парламент ва ҳукумат ҳамкорлигининг 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги 
жараёнида парламент назоратини ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
вазифаларини 
бажаришда 
ҳукумат 
масъулиятини 
кучайтириш назарда тутилди. Бу орқали ижро ҳокимиятининг парламент 
палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар 
лойиҳаларини 
тайёрлашда ўзаро 
яқин 
ҳамкорлигини 
таъминлаш, 
парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этадиган ҳукумат 
вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш ҳамда парламент ва 
ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида парламентда қонунларни кўриб 
42
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш 
тўғрисидаги ПҚ-3294-сон қарори / lex.uz 


44 
чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини 
ташкил этиш масалалари ҳал этилади.
Проф. О.З.Мухамеджановнинг фикрича, “Ўзбекистонда давлат 
ҳокимияти механизми ривожланишининг замонавий муаммоларини ҳал этиш 
парламент ва ҳукумат ўзаро муносабатлари муаммосига илмий натижаларга 
ва хорижий малакатлар амалий тажрибасига асосланган янгича ёндашувни 
талаб қилади”
43

Мамлатимизда парламент ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатлари давлат 
бошқаруви соҳасида амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида икки 
ҳокимият тармоғи конституциявий-ҳуқуқий мақомининг такомиллашуви, 
парламент ваколатларининг босқичма-босқич кенгайиб бориши ҳамда ижро 
ҳокимияти органлари масъулиятининг оширилиши билан ўзига хос тарихий 
жиҳатлар билан характерланади. Ўтган қисқа давр мобайнида Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик вазифалари билан бир қаторда 
ижро ҳокимияти устидан назорат ваколатларига ҳам эга бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг 
ўзаро муносабатлари қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари 
ижросини таъминлашда ҳамда мамлакатимизда самарали иқтисодий, 
ижтимоий, молиявий сиёсат юритилишида ва фан, маданият, таълим, 
соғлиқни сақлаш, иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа 
тармоқларини бошқариш ва ривожлантиришда намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳокимиятлар бўлиниши 
принципи асосида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларининг 
ташкил этилиши негизлари ҳамда фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда 
парламент ва ҳукумат ўртасидаги асосий муносабатлар белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларида 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
43

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling