Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

 
 
Ўзбекистон Республикаси парламенти – Олий Мажлис ва ҳукумат –
Вазирлар Маҳкамаси ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асослари 
шаклланиши ва ривожланиши ҳуқуқшуносликка оид адабиётларда алоҳида 
босқичларга бўлиб тадқиқ қилиниши кузатилмайди.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
И.Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик 
48
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва 
қўшимчалар қиритиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 
2003 й.,3-4-сон, 27-модда)
 
49
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда 
мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги 
Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 151-
модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда; 2015 й., 52-сон, 
645-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон) 


50 
ислоҳотларни 
янада 
чуқурлаштириш 
ва 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантириш концепцияси”да (2010 йил) баён этилган қоидаларни амалга 
ошириш давлат ҳокимиятининг олий тармоқлари муносабатларида жиддий 
ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Хусусан, давлат ҳокимияти ва 
бошқарувини демократлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ҳамда 
парламент назорати шаклларидан фойдаланишни кучайтиришга алоҳида 
эътибор қаратилди.
Ҳуқуқшунос олимлар айнан шу даврда Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси муносабатларининг ўзаро назорат ва 
ҳамкорлик жиҳатидан ҳуқуқий тартибга солинганлиги таъкидлайдилар.
А.Азизхўжаев амалга оширилган ислоҳотлар ижро ҳокимиятини 
шакллантириш тартибининг янада демоклаштирилганлиги, Бош вазирнинг 
парламент олдида маъсулияти ошганлиги ҳамда сиёсий партиялар фаоллиги 
ва рақобат муҳитини янада кучайтиришга асос бўлиши билан аҳамиятлигини 
таъкидлайди
50
. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 2011 ва 
2014 йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар
51
мазкур ислоҳотларнинг 
мактиқий давоми бўлди. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида Олий Мажлис 
ва Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги қуйидаги асосий масалалар ўз ифодасини 
топди.
Биринчидан, Бош вазир номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик 
ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик 
ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф 
этилиши тартиби жорий қилинди. Мазкур янгилик “фуқаролик жамиятининг 
муҳим институти, муайян гуруҳ, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларинини 
50
Қаранг: А.Азизхўжаев Чин ўзбек иши. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – Б. 512. 
51
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)”ги Қонуни (Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 159-модда) ва “Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 103 ва 117-
моддаларига)”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 176-
модда) 


51 
ифодаловчи сиёсий партияларининг ролини ошириш ҳамда Қонунчилик 
палатаси ва ҳукумат ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган янги 
қоида сифатида мустаҳкамланди”
52

Иккинчидан, Бош вазир лавозимига номзод унинг номзоди кўриб 
чиқилаётган ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ 
истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиши ҳақида қоида 
киритилди.
Учинчидан, Олий Мажлис палаталари биргаликдаги ваколатларига 
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари 
юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиши ва муҳокама қилиши 
ҳамда ҳукуматнинг Олий Мажлисга ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этиши 
белгиланди.
Тўртинчидан, парламентнинг Бош вазирга нисбатан ишончсизлик 
вотуми билдириш ҳуқуқи тартиби ҳақида қоидалар Конституцияга 
киритилди. Хорижий мамлакатлар конституцивий ҳуқуқида ҳукумат 
фаолиятига ишонч ёки ишончсизлик вотуми билдириш амалиёти мавжуд. 
Масалан, Австрия Конституциясининг 74-моддасига кўра, “Миллий кенгаш 
Федерал ҳукуматга ёки унинг аъзосига ишончсизлик вотуми билдириш 
ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, Федерал ҳукумат ёки тегишли вазирлар 
ўз вазифаларидан озод этилиши шарт”. Мамлакатимизда бу институт татбиқ 
этилиши ҳукуматга нисбатан парламентнинг таъсири янада ошириб, 
Вазирлар Маҳкамаси сиёсатини парламент назоратида бўлишини ҳуқуқий 
механизмини белгилади. 
Ҳокимиятлар бўлиниши тизимида парламент ва ҳукумат ўртасидаги 
муносабатларнинг ҳуқуқий асосларининг такомиллашуви айнан шу босқичда 
долзарб аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 
Олий Мажлис ваколатлари доирасида “парламент назорати” тушунчаси ҳам 
алоҳида мустаҳкамланди. Ҳозирда Асосий қонунимизда фақатгина ушбу 
52
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига Шарҳ. Муаллифлар жамоаси. Қайта ишланган ва 
тўлдирилган иккинчи нашри. Тошкент: «Ўзбекистон», 2013., Б. – 420. 


52 
тушунчанинг ўзини эмас, балки уни амалга ошириш шакллари ва 
усулларининг белгилаб қўйиш парламент назорати конституциявий-ҳуқуқий 
асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Юқоридаги янгиликлар парламент палаталарининг ҳокимиятлар 
бўлиниши принципидаги роли, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик 
вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, 
ҳукумат фаолияти устидан қонун чиқарувчи орган назорат функцияларини 
кучайтириш, шунингдек ҳукуматнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш вазифаларини рўёбга чиқариш борасидаги масъулиятини 
ошириш мақсадида жорий этилди. 
Мамлакатимизда янгиланишлар даврини 
бошлаган 
тарихий 
ҳужжат 
“2017-2021-
йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси” доирасида амалга оширилган 
ислоҳотлар чуқур демократик ислоҳотларнинг бошланишига олиб келди. 
Хусусан, мазкур даврда парламент ва ҳукумат муносабатларида парламент 
назорати, қонун ижодкорлиги жараёнида, ҳукуматнинг парламент олдида 
жавобгарлигини 
такомиллаштиришга 
бағишланган 
махсус 
қонун 
ҳужжатларида тартибга солинганлиги билан характерланади.
Ҳокимиятлар 
бўлиниши 
конституциявий 
принципини 
амалга 
оширишнинг муҳим механизми сифатида мақсадида парламент назоратини 
ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга 
солишдан иборат “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикасининг қонуни янги босқич сифатида эътироф этилди.
Франция Сенати аъзоси Натали Гуленинг фикрича, Франция 
парламентида ҳукумат ва ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан 
назорат олиб борувчи доимий комиссиялар фаолият кўрсатмоқда. 
“Ўзбекистонда нафақат парламент ва жамоатчилик назорати воситалари 


53 
яратилган, балки уларнинг янги, янада самарали турлари ишлаб чиқилмоқда. 
Бу мамлакатингиз демократия йўлидан қатъий бораётганидан далолатдир”
53

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор 
шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, 
Олий Мажлис палаталарининг ва улар органларининг қарорларини, давлат 
дастурларини ижро этиш, шунингдек, уларга юклатилган вазифалар ҳамда 
функцияларни амалга ошириш бўйича фаолияти парламент назорати объекти 
бўлиши белгиланди. Қайд этиш лозимки, ушбу қонуннинг қабул қилиниши 
мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий ҳаётида улкан ҳодиса бўлди. Шу билан бирга, 
қонун қабул қилинган даврдан бошлаб унга бир қатор қўшимчалар 
киритилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 
парламент назоратини оширишдаги муаммоларни таъкидлаб: “Олий 
Мажлиснинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент 
назоратини амалга ошириш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий аҳамиятга эга давлат дастурларининг ижросини сўзсиз 
таъминлашга қаратилган ишларини ҳам етарли, деб бўлмайди. Парламент 
эшитувлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 
раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш, 
депутатларнинг сўровларига атрофлича жавоб қайтаришни таъминлаш 
борасида муаммолар мавжуд”лигини қайд этди
54
.
Ҳокимиятлар бўлинганлиги билан айнан қонун чиқарувчи ва ижро 
этувчи ҳокимият ўртасидаги муносабатлар қонун ижодкорлиги ва уни ижро 
қилиш жараёнида ўзаро ҳамкорликни талаб қилади. Шу мақсадда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling