Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли 
53
Кучли парламент ва жамоатчилик назорати – демократиянинг муҳим шарти // “Парламент ва жамоатчилик 
назорати институтларини янада ривожлантириш масалалари: миллий ва Европа тажрибаси” мавзусида 
халқаро давра суҳбати материаллари // URL: http://namangan.adliya.uz/main/uz/news/detail.php?ID=230010 
54
Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори 
ва асосий ижрочиси бўлиши керак // http://uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-
aylanishi-islo-ot-12-07-2017 


54 
вакили лавозими жорий этилганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин
55
. Бундай 
амалиёт кўплаб мамлакатларда мавжуд. Россия Федерациясида қонун 
чиқарувчи ҳокимият ва ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги жараёнини ва ўзаро 
фаолиятини мувофиқлаштириш учун ҳукумат парламентнинг ҳар бир 
палатасида ваколатли вакилларга эга
56

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул 
қилинган “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва 
унинг маъсулиятини кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш тўғрисида”ги қонунга (2019 йил) мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясига Олий Мажлиснинг Ўзбекистон Республикаси 
Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб 
чиқиш ва маъқуллаш ваколати киритилди. Бунга яқин ҳолатни Италия 
Конституциясининг 94-моддасига мувофиқ Ҳукумат шакллантирилгандан 
сўнг ўн кунлик муддатда палаталарга ишонч олиш учун тақдим этилганда 
кўриш мумкин. 
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 
Олий Мажлиси олдида жавобгарлигининг конституциявий қоидасини 
таъминлаш ва унинг маъсулиятини янада ошириш мақсадида ҳукумат хар 
чоракда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб 
чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг 
бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этиши мустаҳкамланди
57

Мамлакатимизда 2019 йил 10 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
55
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозими жорий этиш тўғрисида”ги қарори 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3294/0030-сон) 
56
http://pravo.gov.ru 
57
URL: https://legalns.com/download/books/cons/italy.pdf 


55 
тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳририда Вазирлар Маҳкамасининг 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлиги масалалари 
батафсил белгиланди. Мазкурнинг қонуннинг 38-моддасида Вазирлар 
Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлиги 
масалалари, 
жумладан, 
мамлакатни 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, Давлат бюджетини кўриб чиқиш, 
“ҳукумат соати”, парламент сўрови, ҳукуматнинг парламент олдида 
жавобгарлиги масалалари белгилаб қўйилди.
Хулоса қилганда, Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис ва 
Вазирлар Маҳкамаси муносабатларининг ҳуқуқий асослари давлат 
ҳокимияти олий органлари алоқаларининг асосини ташкил этиб, парламент 
ва ҳукумат муносабатларининг ҳуқуқий асослари ўз белги ва ҳусусиятларига 
кўра давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим алоқаларни тартибга солувчи 
усул ва воситалар акс этган меёрий-ҳуқуқий актлар ҳисобланади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, парламент ва ҳукумат 
муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизми – давлат механизмида 
икки ҳокимият тармоғи ўртасидаги ҳуқуқий алоқаларни тартибга солувчи 
махсус ҳуқуқий восита ҳамда усуллар мажмуидир. Парламент ва ҳукумат 
муносабатлари мамлакатимизда ҳуқуқий давлат механизмининг самарали 
амалга оширилишига, қонунларни пухта тайёрлаш ва ижро этилишини 
назорат қилишга хизмат қилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling