Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Ўзбекистонда демократик янгиланишлар шароитида парламент ва


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

2.3. Ўзбекистонда демократик янгиланишлар шароитида парламент ва 
ҳукумат муносабатларининг ривожланиш тенденциялари 
Мамлакатимизда парламент ва ҳукумат ўзаро муносабатларининг 
ҳуқуқий асосларининг шаклланишини давлат ҳокимиятининг икки тармоғи 
ташкил топишини ўрганишни тақозо этади. Кўпгина ҳуқуқшунос 
олимларнинг фикрича, миллий парламентнинг шаклланиш жараёни янги 
ташкил топган республика фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратилиши 
зарурияти бевосита боғлиқликда, ижро ҳокимиятининг олий органи – 
ҳукумат эса президентлик институти билан бевосита боғлиқликда 
шаклланди. 
З.М.Исломовнинг фикрича, “парламентимиз – Олий Мажлис вужудга 
келган дастлабки кунлардан бошлаб унинг фаолиятининг асосий 
йўналишлари ёш мустақил давлатнинг устувор масалалари ва вазифалари 
билан, унинг миллий манфаатлари, мамлакатда ўтказилаётган демократик 
ислоҳотларнинг муайян, аниқ мақсадлари билан белгилаб келинди”
44
.
Маълумки, мамлакатимизда замонавий парламентнинг ташкил 
этилиши парламентаризмнинг босқичма-босқич ривожланаётганлиги билан 
характерланади. Парламентаризм қарор топишидаги тарихий қадам бўлган 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (қуйи палата)дан 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори 
палата)дан иборат бўлиши белгиланди
45
.
Икки палатали парламент ҳуқуқий асослари билан боғлиқ Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига ўзгартишлар ва 
қўшимчалар киритилди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунлар қабул қилинди. 
44
Исломов З. М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Маъсул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонкулов, Ҳ.Бобоев. Т.: Адолат, 2007. 
– Б. 359. 
45
Ўзбекистон Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг 
асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 60-модда.


48 
Ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий принципини босқичма-
босқич амалга ошириш, давлат ҳокимиятининг учта субъекти ўртасида бир-
бирини тийиш ва мувозанатни сақлашнинг самарали тизимини яратиш, 
қонун ижодкорлигининг сифатини жиддий равишда оширишга қаратилди 
ҳамда Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ролини, 
муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш 
фаолиятини кучайтиришга, парламентнинг ҳуқуқ ва ваколатларининг 
кенгайтиришга қаратилди. 
Илмий адабиётларда республикамизда олий ижро ҳокимияти хусусан, 
ҳукуматнинг ташкил топиши ҳамда ҳуқуқий асосларининг ривожланиши 
президентлик институти ташкил топиши билан бевосита боғлиқлиги 
таъкидланади. О.Т.Хусановнинг фикрича, “Ўзбекистон мустақилликка 
эришиб, ўз ҳокимият органларини ўзи ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлгач, ўз 
ҳукуматини ҳам ўзи хоҳлаганча ташкил этиш имкониятига эга бўлди. 
Ўзбекистонда ҳукумат Вазирлар Маҳкамаси деб аталиб, ҳокимиятнинг 
мустақил тармоғи – ижро ҳокимиятини амалга оширувчи орган сифатида 
ташкил қилинди. Дастлаб у Президент ҳузуридаги орган сифатида ташкил 
қилинган 
бўлса, 
кейинчалик 
мустақил 
юқори 
ижро 
органига 
айлантирилди”
46

Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий асосларининг шаклланишининг илк 
даврида Ўзбекистон Республикаси Министрлар совети Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди 
ҳамда Президент айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг раиси лавозимини 
эгаллади, Вице-Президент лавозими жорий этилди
47
. Бу давр мураккаб ўтиш 
даврига тўғри келиб, мамлакат Президенти бошчилигида кучли ижро 
ҳокимиятини ўз-ўзидан талаб қилган эди.
46
О.Хусанов Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг конституциявий асослари. – Тошкент.: Жамият ва ҳуқуқ 
№1, 2018. – Б. 7. 
47
Ўзбекистонда ижро ҳокимияти олий органи Вазирлар Маҳкамаси 1990 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон 
ССРда ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССР 
Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун, 1990 йил 15 
ноябрда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар 
Маҳкамасининг тузилмаси тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилди. 


49 
Биринчидан, 
Конституцияга 
киритилган 
ўзгартишларга 
кўра 
Президентнинг Вазирлар Маҳкамасининг раиси лавозимининг тугатилиши
48
Бош вазирнинг ижро ҳокимиятидаги ролини оширишга хизмат қилди. 
Иккинчидан, Конституциясининг 89-моддасидан президент “ижро этувчи 
ҳокимият бошлиғидир”, деган қоида чиқарилди
49
ҳамда Бош вазирнинг тўлиқ 
мустақиллиги таъминланишининг ҳуқуқий кафолати белгиланди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling