Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Ҳукумат - давлат бошқарувига 
умумий 
раҳбарликни 
амалга 
оширишадиган, ижро ҳокимиятининг 
коллегиал 
органи 
сифатида 
мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини 
амалга оширадиган, конституциявий 
тузумни ҳимоя қиладиган тузилма.
 
Ҳар бир мамлакатда давлатчиликнинг тарихий анъаналари таъсирида 
ҳукуматнинг номланиши ҳам турлича бўлиши мумкин. Хусусан, Буюк 
Британия ва Бразилияда – Кабинет, Германияда – федерал ҳукумат, Россия 
Федерациясида – Ҳукумат, Италия ва Францияда – Вазирлар Кенгаши ва 
ҳоказо. 
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида “Вазирлар Маҳкамаси 
Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига 
раҳбарлик қиладиган коллегиал орган” сифатида белгиланган бўлиб, 
Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи 
ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий 
соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
32
Ахмедшаева М.А. Ижро этувчи ҳокимият: назарий-ҳуқуқий масалалар. Монография. Масъул муҳаррир: 
ю.ф.д. проф. З.М.Исломов. – Тошкент: ТДЮИ, 2011. – Б. 13. 


31 
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, 
қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаши назарда тутилган. 
Ҳукуматни унинг бошлиғи бошқариб, ҳукумат раҳбари турли 
мамлакатларда ҳар ҳил номланишга эга, масалан “ҳукумат раиси”, “бош 
вазир” (“премьер-министр”), “вазирлар кенгаши раиси”. Ҳукумат бошлиғи 
ижро ҳокимияти бошлиғи сифатида ҳукумат таркибини шакллантиради 
ҳамда унинг иш жараёнини ташкил этади айрим давлатларда эса, давлат 
бошлиғи ёки парламентга ҳукумат аъзолари номзодларини таклиф қилади. 
Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқида ҳукумат таркибида одатда 
бош вазир, вазирлар, “портфелсиз” вазирлар
33
, кичик вазирлар, парламент 
секретарлари кирадилар. 
Ҳукуматни шакллантиришни парламент қуйи палатасида кучлар 
нисбатида келиб чиқиб ҳукуматни парламент асосида шакллантириш ва 
парламент 
аралашувисиз 
моделларга 
ажратади
34

Ҳукуматни 
шакллантиришни таснифлаш меъзони сифатида давлат бошлиғи ва олий 
қонун чиқарувчи орган ўртасидаги нисбат асосий аҳамиятга эга. Франция 
Конституциясига кўра, бош вазир ва ҳукумат аъзолари президент тақдимига 
биноан унинг ўзи томонидан тайинланади. Президент ва парламент 
кўпчилиги ўртасида ҳукуматни шакллантириш борасидаги келишмовчилик 
мавжуд бўлган шароитда бу масала давлат бошлиғи томонидан мустақил ҳал 
қилинади. Агарда президент парламент кўпчилиги қўллаб-қувватлашига эга 
бўлмаса, у сайловларда ғолиб бўлган партияга ҳукуматни шакллантириш 
ҳуқуқини топриширади. 
Ҳукуматнинг парламент олдида сиёсий жавобгарлиги давлат бошқарув 
шаклига боғлиқдир. Масалан, аралаш республикаларда ҳукумат парламент 
олдида жавобгар бўлади ҳамда бош вазир ҳукуматнинг жорий ишларига 
раҳбарлик қилади. 
33
Портфелсиз министр – ижро ҳокимиятининг бирорта вазирлик ёки марказий органи раҳбари бўлмаган, 
лекин ҳукумат мажлисларида ваколатли овоз ҳуқуқига эга бўлган ҳамда бош вазирининг алоҳида 
топшириқларини бажарувчи ҳукуматнинг аъзоси// Бу ҳақда қаранг: Большой юридический словарь. 3-е изд., 
доп. и перераб. / Под ред. проф. А. Я. Сухарева. — М.: ИНФРА-М, 2007. — VI, 858 с. 
34
Конституционное право зарубежных стран / Под общ. ред. чл.-корр. РАН, проф. М. В. Баглая, д. ю. н., 
проф. Ю. И. Лейбо и д. ю. н., проф. Л. М. Энтина. — М.: Норма, 2004. — С. 266. 


32 
Ҳуқуқшунос олим А.Хошимхоновнинг фикрича, ҳукумат фақатгина 
қонунлар ижросини амалга ошириш билан чекланмайди. Ҳукумат давлат 
фаолияти ҳамда жамият ҳаётини нормал фаолиятини таъминлашга 
қаратилган давлат миқёсида умуммажбурий бўлган ҳуқуқ ижодкорлиги 
фаолиятини амалга оширади.
35
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳукумат 
жуда кўплаб хорижий давлатлар тажрибасига кўра энг фаол қонунчилик 
ташаббуси субъекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83 ва 98-моддаларига 
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқига эга ҳамда у конституциявий нормалар доирасида ва 
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун 
ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, 
мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган 
қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
палаталари, 
Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган органлар ёки мансабдор шахслар ҳисобланади деб белгиланган. 
Давлат ҳокимияти тизимида ижро ҳокимиятининг ролини белгилашда 
ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятига оид муносабатларини таҳлил 
қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳукуматнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ҳокимиятлар бўлиниши 
тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминланади. 
Парламент ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатлари ҳамда ҳамкорлик 
йўналишларини қуйидаги шаклларда таҳлил қилишимиз мумкин: парламент 
35
А.Хошимхонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти: назария 
ва амалиёт масалалари: юридик фанлар номз. илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... – Тошкент: ТДЮИ, 2008. – Б. 
21. 


33 
томонидан ҳукуматни шакллантириш мақсадида бош вазир номзодини кўриб 
чиқиш ва тасдиқлаш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий 
йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул 
қилиш, парламент назоратини амалга ошириш ҳамда ҳукуматнинг парламент 
олдида жавобгарлик масалалари, қонун ижодкорлиги жараёнида парламент 
ва ҳукуматнинг ўзаро ҳамкорлиги. 
Ҳукумат фаолияти муайян принциплар асосида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасида Ҳукумат фаолиятининг асосий 
принциплари белгиланган.
Давлат ҳокимияти органлари тизимида ҳукуматнинг ўрни ва роли унга 
тегишли бўлган функциялар билан бевосита боғлиқ. Ҳукуматнинг 
функциялари бу – унинг мазмуни, моҳияти, мақсадидан келиб чиқувчи, қабул 
қилинган қонунлар ҳамда давлат бошлиғи ҳужжатларини ижро этиш бўйича 
фаолиятнинг асосий йўналишларидир. Ижро ҳокимиятининг олий органи 
сифатида ҳукумат қонунлар ижросини таъминлаб, давлат ишларини 
бошқаради, қонуности ҳужжатларини қабул қилади ҳамда бюджет, ташқи 
сиёсат масалалари, жамиятда тартибни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш каби муҳим вазифаларни амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўтган қисқа давр 
мобайнида миллий ҳукумат сифатида шаклланиб, босқичма-босқич 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling