Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 170 Kb.
|
LGL uzbek syllabus
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН”
- Модулга оид маълумотлар
- Тошкент – 2021 __ I. МОДУЛЬ ТАВСИФИ
- Давлат-ҳуқуқий фаолият
- III. АННОТАЦИЯ 6ECTS. 60 аудитория соати.
- Маъруза Амалий машғулот Лаборатория
ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ҲУҚУҚИ Модуль дастури (силлабус) 6 КРЕДИТ (6 ECTS)
Модулга оид маълумотлар Модуль коди: МҲҲ4А6 Модуль номи: Маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи Семестер / 7-семестер / 2021-2022 ўқув йили Кафедра: Конституциявий ҳуқуқ Соатлар / кредитлар сони: 6 ECTS (150 соат) Модуль муаллифлари / Профессор-ўқитувчи: Отабек Бабаджанов, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.б. (ababadjanovtsul@mail.ru) Қабул соатлари: тасдиқланган режа-график асосида. Тасдиқланган: Университет Кенгашининг 20___ йил “____”__________даги ____ - сон қарори. Тошкент – 2021 __ I. МОДУЛЬ ТАВСИФИ “Маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи” модули маҳаллий ҳокимиятнинг назарий, ҳуқуқий, ҳудудий, ташкилий, молиявий, иқтисодий асосларига, мавжуд муаммолар таҳлили ва ривожланиш истиқболларини ўрганишга бағишланган. Модуль 10 та мавзудан иборат бўлиб, улар орасида маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, маҳаллий ҳокимият органлари қабул қиладиган ҳужжатларни тайёрлаш, маҳаллий ҳокимиятни амалга оширишнинг миллий ва хорижий амалиёт, қонунчилиги билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин тутади. Модуль «Давлат-ҳуқуқий фаолият» бакалавриат таълим йўналиши 4-курс талабалари учун 7-семестрда ўзбек ва рус тилларида асосий фан сифатида олиб борилади. II. МОДУЛНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ Модуль бакалавриат 3-курс ёки ундан юқори курс бўлган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, улардан конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқи, молия ва солиқ ҳуқуқи бўйича базавий билимга эга бўлиш ҳамда инглиз тилидаги манбалардан фойдалана олиши талаб этилади. III. АННОТАЦИЯ 6ECTS. 60 аудитория соати.
Модуль индивидуал ва жамоавий вазифаларнинг уйғунлиги асосида, назарий билимларни эгаллаш ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулот тарзида ташкил этилган. Модуль давомида талабалар халқ депутатлари Кенагшларининг ўқув сессияларини ўтказадилар ва амалий муаммоларни ҳал қилиб борадилар. Мазкур модуль маҳаллий бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий билимларини чуқурлаштиришни ўзига мақсад қилган миллий ва хорижий талабалар учун фойдали бўлади. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling