Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Жаргон ва арголар – бирор ижтимоий гуруҳ ўртасида қўлланиладиган 
ва уларнинг талабларини ифодаловчи махсус сўз ва иборалар. Жаргонлар 
фикрни бошқалардан сир тутиш учун қўлланилади. Жаргонлар ўзига хос 
сунъий, шартли сўзлардир. 
Савдогарлар, ўғрилар, қиморбозлар, отарчилар, баъзи дангаса талабалар 
ўйлаб топган хуфёна сўзлар жаргон деб юритилади. Масалан, мент (милиция), 
кўки (АҚШ пул бирлиги), салласини олмоқ (калласини олмоқ), международный 
(талабалар нутқида «3» баҳо) ва бошқалар.
Жамиятда текинхўрлик, бошқалар ҳисобига яшаш, маиший бузуқлик 
йўлига ўтиб олган маънавий бузуқ гуруҳлар томонидан қўлланиладиган махсус 
сўзлар арго дейилади. 
Масалан, лой, якан (пул), бедана (тўппонча), перо (пичоқ), дар (гўзал) ва 
ҳ.қ. Бундай ғайритабиий сўзлар, нутқ софлиги ва тозалигини пасайтиради. 


31 
Канцеляризмлар − расмий услубга хос сўз ва бирикмалар. Масалан, 
юқорида қайд этилган, қуйида баён қилинган, ...унвони берилсин, зиммасига 
юклансин, топширилсин, тадбирларни ишлаб чиқсин... 
Қатъий шаклга кирган бундай тайёр сўз ва бирикмалар ҳужжатлар 
матнига алоҳида расмийлик маъносини беради. 
Лекин 
канцеляризмлар 
ўзи 
алоқадор 
бўлмаган 
бошқа 
нутқ 
кўринишларида, хусусан сўзлашув нутқида қўлланса, нутқнинг тозалигига 
путур етказади. 
Вульгаризмлар − қўпол, ҳақорат мазмунидаги сўзлар. Вульгаризмлардан 
бадиий асарларда салбий қаҳрамонларнинг дағаллиги, қўполлиги ва 
маданиятсизлигини кўрсатиш учун ишлатилади. Лекин бундай сўзларнинг 
нутқда қўлланилиши салбий ҳодисадир. 
Паразит сўзлар − ортиқча қайтариқлар, бекорчи сўзлардир. 
Сўзловчининг тилга эътиборсизлиги туфайли юзага келади ва доимий 
қўлланилиб борилса, одатга айланиб қолиши мумкин. Масалан, яъни, демак, 
хўш, так ва б. Бундай луғавий бирликларни меъёридан ортиқ қўллаш нутқнинг 
савиясини пасайтиради. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling