42
Таянч сўзлар ва иборалар: услуб, адабий тилнинг функционал
услублари, услуб – тил кўриниши, тил ва жамият, тил ва ижтимоий
ҳаёт, расмий услуб, бадиий услуб, сўзлашув улуби, публицистик услуб,
илмий услуб.
Инсонлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида мулоқот жараёнида
тилдаги луғавий бирликлар, грамматик воситаларни қўллашда бир-бирларидан
фарқ қиладилар, бу сўзловчининг ўзига хос услубини келтириб чиқаради. Шу
боис ҳам мутахассислар орасида «услуб - бу инсон» деган ҳикматнинг юриши
маълум маънода ҳақиқатга яқиндир.
Инсон ҳаётининг турли қирраларида тил воситаларининг танлаб олиниши
эса нутқнинг хилма-хил кўринишларининг юзага келишига сабаб бўлади.
Нутқнинг бундай кўринишлари функционал (вазифавий)
услублар деб
юритилади. Нутқ услублари тарихан ташкил топган нутқ кўринишларидир.
Нутқ услубларининг ҳар бири алоҳида ягона бир тизимни ташкил қилади. Бу
тилнинг ижтимоий табиатидан келиб чиқади.
Тилнинг функционал услублари лексик,
грамматик, фонетик тизимларга
хос барча воситаларнинг маълум коммуникатив мақсадга хизмат қилиши
туфайли юзага келади. Демак, нутқ услублари тилнинг ижтимоий ҳаётдаги
вазифаси билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам
улар функционал
(вазифавий) услублар деб номланади. Функционал услубларни номлаш
уларнинг қандай алоқа, мулоқот доирасида қўлланилганлигига қараб
белгиланади: 1) расмий (маъмурий-ҳуқуқий) услуб; 2)
илмий услуб; 3)бадиий
услуб; 4) сўзлашув услуби; 5) публицистик услуб.
Ҳар бир услубнинг ўзига хос лисоний хусусиятларини онгли идрок қилиш нутқ
маданиятининг асосий мезонидир. Шунингдек, бўлажак юристларимиз ҳам
ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат қилувчи нутқ услубларини зарур
даражада билиши ва услублараро лисоний чегараларни
талаб даражасида
ўзлаштиришлари мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: