Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Кайковус 
Унсурулмаолий Кайковус Каспий денгизи жанубий қирғоқларида яшаган 
Гилон қабиласига мансубдир. У ХI асрда яшаб ижод этди. Ўз замонасининг 
зиёли кишиларидан бўлиб етишди. Мусиқа ва тиббиёт илмида муваффақият 
қозонди. Бироқ Кайковус номини «Қобуснома» асари машҳур сиймолар 
қаторида мангуликка муҳрлади. ХI аср Шарқ маънавияти тарихида қимматли 
асарлардан бири ҳисобланган «Қобуснома»да ҳам нотиқлик санъати, 
маҳоратига доир алоҳида боблар берилган. Кайковус нотиқликка алоҳида 
эътибор қаратади. У сўз санъатида шахснинг мукаммал билимга эга бўлиши 
тарафдори эди. «Билгилким, ҳамма ҳунардин сўз ҳунари яхши», деб уқтиради 
у.
Агар ҳунарманд машаққатли меҳнати туфайли моддий неъматлар 
бунёдкори бўлгани билан, меҳнат маҳсулида инсон маънавий қиёфаси 
тўлақонли намоён бўлмайди. Шу боис ҳунарманд ҳам меҳнат жараёнида 
маънавий қиёфасини шакллантириши лозим. Бу нутқ орқали намоён бўлади. 
«Сўз ҳунари» ни эгаллаган ҳунарманднинг иши бошқалардан кўра яхшироқ 
юришади дейди у. Кайковус фикрича, сўзамол, сўзга чечан нотиқ киши ҳамма 
жойда муваффақиятга эришади. Хушмуомалалик билан ишни битириб 
кетаверади. 
Кайковус машҳур “Қобуснома” асарида нотиқ муваффақият қозониши 
учун қуйидагиларга алоҳида эътибор беришини таъкидлайди: 
- тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлаш ва ўрганиш; 
-нутқ ёқимлилигини таъминлаш. Бу ҳақда у: “Нутқинг гўзал бўлсинки, 
халқ уни мамнунлик билан қабул қилсин”, деб уқтиради. 
-нутқда ифодаланган фикр тингловчи қалбига етиб бора олсин; 
-сўз ёки мулоҳаза тўғри, жонли шаклланиши ва асосли бўлмоғига 
эришиш;
- илмий асос ва далилларга бой нутқ таъсирчанликни орттиради; 
-нутқ матни жиддий тайёргарликсиз ҳавола қилинар экан, биринчидан
савияси, иккинчидан таъсир доираси паст бўлади; 
- “Ҳар қанча доно бўлсанг ҳам ўзингни нодон билгил, токи сенга илм 
ўрганиш эшиги очиқ бўлғай”; 
-“Амалдорлар билан амалдордек, оддий одамлар билан оддий одамлардек 
сўзлашгил, донишмандлик чегарасидан чиқма, сенинг сўзингни эшитган 
кишига оғир туюлмасин”; 
-“Кўп билгил-у, оз сўзла.., шундай сўзлагилки, бу сўз бекор ва зое 
кетмасин”; 


78 
- сўз эшитишдан қочма, киши сўзни эшитиш билан нотиқ бўлади”. 
Унсурулмаолий Кайковуснинг бундай фикр-мулоҳазалари нотиқлик 
санъати тарихида ҳамон ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling