Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

исмингиз, отангизнинг исми, туғилган жойингиз, кун, ой ва йилини, яшаш 
жойингиз, касбингиз, маълумотингиз, оилавий аҳволингизни айтиб беринг. 
Мукофотларингиз борми? Сизга айблов хулосаси топширилганми, қаерда ва 
қачон тақдим этилган? Сизга қандай айб қўйилаётганини биласизми? 
Таъкидлаш зарурки, раислик қилувчи судланувчига исм-шарифини 
айтмасдан мурожаат қилади. Бундан мақсад шуки, у ўзини таништириш билан 
ўзи ҳақидаги анкета маълумотларининг тўғрилигини тасдиқлайди. 
Судланувчининг шахси билан боғлиқ масалалар ҳал бўлганидан сўнг, 
раислик қилувчи суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини аввало судланувчига (ёки 
судланувчиларга), сўнгра – жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий 
жавобгарга ва агар бор бўлса, уларнинг вакилларига тушунтиради. Юқорида 
кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирига ҳуқуқлари алоҳида тушунтирилади. Шу 
билан бирга, суд ҳар бир одам ўз ҳуқуқини тушуниб олганига ишонч ҳосил 
қилиши лозим. Раислик қилувчи эса суд муҳокамасининг боришида уларнинг 
ҳар бири ўз ҳуқуқларидан фойдалана олиши учун чора кўриши зарур. 
Шунингдек, эксперт ва мутахассисга ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
тушунтирилади. 
Раислик қилувчи биринчи бўлиб судланувчига мурожаат қиларкан, унга 
қуйидагиларни маълум қилади: ЖПК нинг 46-моддасига мувофиқ, сизга она 
тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш, ҳимоячи олиш, ўз 
ҳуқуқингизни шахсан ҳимоя қилиш, илтимоснома киритиш ёки рад қилиш,суд 
қарори ва ҳаракатларидан шикоят қилиш, суд мажлиси баённомаси билан 
танишиш, у ҳақда мулоҳаза билдириш, иш юзасидан келтирилган протеслар 
ҳақида билиш ва уларга эътироз билдириш ҳуқуқи берилган. Сиз сўнгги сўз 
айтиш ҳуқуқига эгасиз. 
Кўрсатилган матн парчасида, шунингдек, умумэътироф этилган тилга хос 
бўлган: илтимоснома киритиш, рад қилиш, шикоят билдириш, протест 
келтириш, танбеҳ бериш, эътироз билдириш каби терминологик бирикмалар 
борки, уларни юристлар ёдда сақлашлари талаб этилади. 
Кейин суд томонларнинг илтимослари билан боғлиқ масалаларни ҳал 
қилишни бошлайди. Шу мақсадда раислик қилувчи улардан мавжуд (янги 
гувоҳларни, экспертлар ва мутахассисларни чақириш, далилларни талаб қилиб 


95 
олиш тўғрисидаги) илтимосларини сўрайди. Илтимос қилган шахс айнан қайси 
ҳолатни аниқлаш учун қўшимча далиллар зарурлигини кўрсатиши шарт. 
Ҳар бир илтимоснома бўйича барча томонларнинг фикрлари тингланиши 
лозим ва агар изоҳ талаб қилган ҳолат иш учун аҳамиятга молик бўлса, илтимос 
қондирилиши керак. Ҳар қандай илтимоснинг рад қилиниши суднинг асосли 
таърифи билан расмийлаштирилади. Бу суд муҳокамасининг бориши билан 
боғлиқ равишда, кейинчалик ҳам томонларнинг илтимос билан чиқиш 
ҳуқуқини чекламайди. 
Раислик қилувчи айбловчи ва ҳимоя қилувчи томонларга қуйидаги 
нутқий ифода билан мурожаат этади: Томонларда таклиф ва илтимослар 
борми? 
(Агар бўлса, томонлар ўз таклиф ва илтимосларини баён қилишади). Суд 
ўтирган жойида кенгашади ва уларни ҳал қилади (қондиради ёки 
қондирмайди). 
Раислик қилувчи: суд жойида маслаҳатлашиб, ҳимоячининг илтимосини 
рад қилиш (қондириш)га қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, нутқий ҳаракатнинг 
мазкур парчасидаги энг кўп қайтарилган нутқий хато илтимос сўзидаги 
урғунинг нотўғри қўйилишидир, бунга алоҳида эътибор қилиш лозим. 
Суд тергови – суд ҳукмини асослаш учун зарур бўлган барча далилларни 
томонлар иштирокида ўрганиб чиқадиган суд муҳокамасининг бир қисмидир. 
Суд муҳокамасининг ўта меҳнатталаб бу қисмида эълон қилиниши лозим 
бўлган ҳукмга асос солинади. Суд тергови айблов хулосасини эълон қилиш 
билан, зарур ҳолларда судланувчига айбловнинг моҳиятини тушунтириш билан 
бошланади. Сўнгра раислик қилувчи айблов унга тушунарлими ва у ўзини 
айбдор деб биладими? деб судланувчидан сўрайди. Раислик қилувчининг 
хоҳишига кўра, унга ўз жавобини асослаш учун имконият берилади. 
Суд тергови, одатда, қуйидаги нутқий қолиплар билан ифодаланиши 
мумкин: 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling