Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
ҳақида ахборот беринг».
Котиб анъанавий тарзда, тахминан қуйидаги нутқий ифодалардан фойдаланган ҳолда ахборот беради: «Суд мажлисига давлат айбловчиси, ... даражали маслаҳатчи Камолов Рустам Шарипович, жамоат қайбловчиси Маманов Исматулла Ҳамидович, судланувчи Ўроқов Достон Ўлмасович; ҳимоячи - шаҳар адвокатлар коллегиясининг аъзоси Рашидова Феруза Йўлдошевналар ташриф буюришган. Суд мажлисида гувоҳлар Отажонова Дилафрўз Ортиқовна ва Каримов Сардор Солиевич иштирок этяпти». Бу ерда фамилия, исм ва отасининг исмини аниқ, тўғри ва урғуни тўғри қўйиб айтиш лозимлигини ҳисобга олиш керак. Исмларни ва насабларни қисқартириб айтиш мумкин эмас, чунки бу ҳуқуқ ходимининг нутқ маданияти даражасини жуда ҳам тушириб юборади. Чақирилган шахслардан бирортаси судга келмай қолса, сабабини аниқлаш учун тегишли маълумот ўқиб эшиттирилади. Томонлардан бири ёки уларнинг вакилларидан бири келмай қолганда, суд ЖПК нинг 433-моддасида белгилаб қўйилган қоидага кўра, ишни кўриб чиқиш ёки уни қолдириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Процессуал ва нутқий ҳаракатларнинг кейинги гуруҳи суд таркибини эълон қилиш, айбловчи ва ҳимоячи, шунингдек, котиб, эксперт, мутахассис ва таржимонларни маълум қилиш, томонларга ва уларнинг вакилларига суд таркибини тўлиғича ёки судлардан бирини (жумладан, агар бор бўлса, заҳирадаги халқ маслаҳатчисини), прокурор, ҳимоячи адвокат, котиб, эксперт, мутахассис ва таржимонни рад қилиш ҳуқуқини тушунтиришдан иборат. Процессуал ҳаракатларнинг бу қисми қуйидагича нутқий ифодага эга бўлиши мумкин: Раислик қилувчи: Мазкур жиноят иши қуйидаги суд таркибида кўриб чиқилади: раислик қилувчи – Муҳаммадиева Динара Раҳматуллаевна, халқ маслаҳатчилари – Каримов Рустам Номозович, Самадова Гулноза Ўсаровна. Айбловни (айбловчи томон) давлат айбловчиси, ... даражали маслаҳатчи Каримов Рустам Номозович таъминлайди, ҳимояни (ҳимоя қилувчи томоннинг вакили) шаҳар адвокатлар коллегиясининг аъзоси Рашидова Феруза Ахмедовна амалга оширади. Шунингдек, судланувчи Ўроқов Достон Ўлмасович ва суд мажлисининг котибаси Рустамова Мунира Пўлатовна иштирок этишяпти. Судланувчи, сиз мазкур суд таркибига ишонч билдирасизми? Томонларнинг суд таркибига эътирози йўқми? Мазкур матн бўлагидаги юридик тилга хос бўлган айбловни таъмин қилади, айбловни амалга оширади, ҳимояни амалга оширади ёки тақдим этади каби терминологик бирикмаларга эътибор қилиш лозим. Кимнидир рад қилиш тўғрисидаги арзи қабул қилинганда, суд томонларнинг асосли фикрларини тинглайди ва тегишли қарор қабул қилади. Раислик қилувчи гувоҳларнинг суд залидан чиқиб кетишларини сўрайди. Сўнгра суд залидан гувоҳлар чиқиб кетади Шундан сўнг судланувчининг 94 шахси ҳақидаги маълумотлар аниқланади. Раислик қилувчи ундан фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи, куни, ойи ва йилини, яшаш жойини, машғулоти, маълумоти, мукофотлари ёки судланганлиги ёхуд судланмаганлигини сўрайди. Суд судланувчининг жавобларини суд иш материалида мавжуд бўлган тегишли маълумотлар билан қиёслайди. Судланувчининг шахси ва у ҳақдаги барча зарур бўлган маълумотларнинг тўғрилиги аниқлангандан сўнг раислик қилувчи унга айблов хулосасининг ўз вақтида топширилганини аниқлайди. Суд мажлисини тайинлаш вақти ўзгарганда эса айблов, эҳтиёт чораси ёхуд судга чақириладиган шахслар рўйхати – суд қарори нусхасининг ўз вақтида топширилганини аниқлайди. Кўрсатилган процессуал тартиб нутқда қуйидагича ифодаланиши мумкин: Раислик қилувчи: судланувчи, ўрнингиздан туринг. Ўз фамилиянгиз, Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling