Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
Адвокатнинг ҳимоя нутқи 
Мустақиллик шарофати ила адвокат ва адвокатурага муносабат тубдан 
ўзгарди. Маълумки, собиқ совет тузуми даврида адвокатнинг вазифаси 
социалистик қонунчиликни мустаҳкамлаш, социалистик одил судловга хизмат 
қилиш бўлиб, инсон манфаатлари ва қонуний ҳуқуқлари, инсон омили иккинчи 
даражага тушиб қолган эди. Натижада сўнгги йилларда адвокатларга нисбатан 
одамларда ишончсизлик кайфияти юзага кела бошлаганди. 
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан давлатимиз ва жамиятимиз 
талабларига тўла жавоб берадиган, инсон ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қила 
оладиган замонавий адвокатура институтини яратиш давлат сиёсати даражасига 
кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ 
тўртинчи сессиясида Президентимиз И.А.Каримов суд-ҳуқуқ ислоҳотига оид 
масалалар ҳақида сўзлар экан, ҳозирда эски тузумдан мерос қолган адвокатура 
фаолият кўрсатаётганини, бугунги кунда бирорта ҳам номдор, элга танилган
кучли адвокатлар йўқлигини афсус билан таъкидлаган эдилар. Ҳақиқатан ҳам 
шундай. Давлатимизда кучли, нуфузли, нотиқ адвокатларнинг номларини фахр 
билан эслай олмаймиз. Ҳозирги кунда эса ижтимоий ҳаётнинг турли 
қирраларида адвокатларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Адвокатлар нафақат инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, балки юридик шахс фаолиятида ҳам, турли 
хўжаликлар, 
ташкилотлар, 
муассасалар 
фаолиятида 
ҳам 
уларнинг 
манфаатларини қонуний ҳимоя қилишда сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолмоқда. 
Кўпгина хорижий мамлакатларда ҳар бир оиланинг ўз врачи бўлгани каби, 
уларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган хусусий адвокатлари 


89 
ҳам мавжудлиги фикримизни исботлайди. Шунинг учун ҳам юртбошимиз 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ ўн тўртинчи 
сессиясида: “Биз адвокатура тизимини кучайтириш ва унинг чинакам 
мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ваколатлари ва мақомини прокуратура 
мақомига тенглаштириш учун қонунчилик соҳасида ҳам, амалий ишлар 
соҳасида ҳам кўпгина чора-тадбирлар кўрмоқдамиз” деганларида нечоғлиқ ҳақ 
эканлигини вақт кўрсатди. Кўп ўтмай 1996 йилнинг 27 декабрида Ўзбекистон 
Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда 1998 йилнинг 25 декабрида 
эса Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, 
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларининг қабул 
қилиниши замонавий адвокатуранинг барпо этилишидаги муҳим босқич бўлди. 
Бу қонунларда адвокатларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар олдига қўйиладиган 
талаблар белгилаб қўйилди. Адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари, 
адвокатнинг ваколатлари, адвокатнинг дахлсизлиги, адвокатлик фаолиятига 
аралашишга йўл қўймаслик, адвокатлик фаолияти ҳимояланишининг 
таъминланиши ҳамда адвокатнинг ижтимоий ҳимояси каби масалаларнинг 
қонун йўли билан қатъийлашганлиги адвокатларнинг том маънодаги 
нуфузининг ошишига сабаб бўлмоқда. 
Адвокатларга бундай имтиёзларнинг берилиши улардан ўз ишларига 
янада масъулият билан ёндашишни ҳам тақозо этади. Айни чоғда 
адвокатларнинг ҳимоя нутқи юзаки эмас, балки юқори даражада бўлиши ҳам 
талаб этилади. Албатта, бунинг мажбурият юки катта бўлади. Бунинг учун 
адвокатлар юрипруденцияни қандай юқори даражада ўзлаштирган бўлсалар, 
адабий тил ва унинг таркибий қисми бўлган юридик тил меъёрлари ва 
талабларини ҳам худди шундай юқори даражада билишлари шартдир.
Адвокатнинг ҳимоя нутқи ифодаланаётган фикрни далиллар билан 
исботлашга асосланади. Агар адвокат муайян иш юзасидан етарли далиллар 
тўплай олмаса, судда гумон қилинаётган шахснинг гуноҳсизлигини, 
айбсизлигини исботлай олмайди. Ва айни чоғда адвокатнинг ҳимоя нутқи ҳам 
талаб даражасида шаклланмайди ва адвокатнинг ўзи ҳатто судда уялиб қолиши 
ҳам мумкин. 
Адвокат далилларсиз ишлай олмайди, у ҳар қандай шароитда ҳам ёлғон 
гапиришга, юзаки далиллар келтиришга ҳақли эмас. Чунки суд ва судда 
иштирок этувчилар, айниқса ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахс унинг 
айбсизлигини исботлаш юзасидан бутун вужуди билан адвокатдан “нажот” 
кутади. Албатта, адвокат бундай жараёнда айбсизлик презумпциясига амал 
қилиши лозим. Айби бор одамни айби йўқ деб ҳаракат қилиниши ҳам 
адвокатнинг нуфузига путур етказади. Адвокатлар тегишли малака 
комиссиясининг мажлисида қасамёд қиладилар. 
Адвокат, одатда, прокурор – давлат айбловчисидан кейин сўзга чиқади, у 
ҳимоя нутқида аниқланган ҳолатларни ёритиши, прокурор айбловига жавобан 
далиллар келтириши, судланувчи шахси тавсифини очиб бериши керак. Ҳимоя 
нутқида судланувчининг айбдор ёки айбсизлиги масаласини ҳал қилиш амалга 
оширилади, агар гумон қилинаётган шахс айбсиз бўлса, адвокатнинг ҳимоя 


90 
нутқи уни озод қилиш ёхуд айбдорлиги аниқланса адолатли жазо 
тайинланишига асос бўлади. 
Бундан ташқари, келтирилган далилларнинг аниқлиги, ишончлилигига 
соя солувчи аҳамиятсиз тафсилотлар ҳимоя нутқидан ўрин олмаслиги керак. 
Адвокатнинг ҳимоя нутқида шакл билан мазмуннинг бир-бирига тўлиқ 
мувофиқ келиши ишнинг ижобий ҳал бўлишига сабаб бўлади. Яъни 
адвокатнинг ҳимоя нутқи далиллар тўплаш, уларни баҳолаш ва улар асосидаги 
ҳимоячининг мантиқий хулосаларини ўз ичига олади. Ҳимоя нутқи услуби ва 
шакли ишнинг хусусиятларига ҳамда адвокатнинг шахсий қобилиятига 
боғлиқдир. Адвокат юриспруденцияни қанчалик юқори даражада ўзлаштирган 
бўлса, нутқ маданиятини ҳам ундан кам билмаслиги керак. Агар 
ифодаланаётган фикр ўта юқори даражада бўлса-ю, уни тил воситалари билан 
ифодалаш суст бўлса, мақсад амалга ошмайди, тегишли хулосалар чиқаришда, 
фуқароларнинг айбсизлигини исботлаш ёки айбдор бўлса унга нисбатан 
тегишли жазо тайинлашда ҳам қийинчиликларни келтириб чиқаради. Чунки тил 
фикр ифодалаш воситасидир. Адвокат тил қоидаларини яхши ўзлаштирмас 
экан, унинг ҳимоя нутқи ҳам талаб даражасида шаклланмайди. 
Шунингдек, адвокатнинг овози жуда таъсирли кучга эга бўлиши зарур, 
агар овоз соз бўлса, у гоҳ ҳаяжонга солади, гоҳ кўнгилларга сокинлик 
бағишлайди. Агар овоз носоз бўлса, аксинча таассурот уйғотиши мумкин. 
Адвокат ўз имиджини яратар экан, овоз ва талаффуз меъёрлари ҳам унинг 
эътиборидан четда қолиши керак эмас. Лекин ҳамма ҳам табиатан қўнғироқдек 
ёқимли овозга эга бўлавермайди. Ёқимли, тиниқ овозга ҳам махсус машқлар 
ёрдамида эришилади. Нотўғри талаффуз этиш, сўзларни ярим чала айтиш, 
бўғиқ овоз, сўзлаётганда ҳатто нафас олишнинг бузилиши ҳам нутққа салбий 
таъсир кўрсатади. Буларнинг барини бартараф этиш учун қуйидагиларга 
алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир: 
1. Нутқ жараёнида нутқнинг жозибали, таъсирли бўлиши учун овозни 
гоҳ пастлаб, гоҳ баландлатиб ўқиш зарур. Бунда, албатта, мантиқий урғуга 
алоҳида эътибор берилади. Ишга доир ҳар бир гапда аҳамиятли сўзлар алоҳида 
урғу билан талаффуз этилиши нутққа жон бағишлайди. Шундагина сўзнинг 
маънолари ва овозда уйғунлик бўлади. Агар кўрилаётган иш яхши ўрганилган 
бўлса-ю, нутқ оҳанги унга мос келмаса, 30-40 фоиз ахборот суд иштирокчилари 
томонидан ўзлаштирилмай қолади. 
2. Адвокат ҳимоя нутқини сўзлаётган вақтда бироз тин олишни ҳам 
унутмаслиги лозим. Бундай кичик танаффуслар фикрларни жамлашга, нутқни 
янада жонлироқ, ишончлироқ, маънолироқ ифодалашга ёрдам беради. Баъзан 
сукут ҳам сўзлашувдан кўра кўпроқ маъно бериши мумкин. 
3. Баъзан адвокатлар нутқида энг муҳим сўзлар эътиборсизроқ талаффуз 
этилса, муҳим бўлмаган сўзлар жонлироқ талаффуз этилади; баъзан энг муҳим 
асословчи далилларни ифодаловчи сўзлар ҳаяжон ёки қўрқув асосида иккинчи 
ўринга тушириб қолдирилади. Адвокат ўзининг сўзларига, ҳимоя нутқига 
мажлис аҳлининг эътиборини жалб қилмоқчи бўлса, овозини баландлатиб, 
ишонч билан ифодалаши лозим. Акс ҳолда тингловчиларда тескари таассурот 
қолдириши мумкин. 


91 
4. Бўлажак юристлар ҳозирдан тўғри талаффузга ўрганиб боришлари 
учун овозларини турли оҳангларга солиб машқ қилиши, тез-тез турли жанрдаги 
асарларни овоз чиқариб ўқишлари маъқулдир. 
Хорижий мамлакатларда адвокатнинг нуфузи бошқа ҳуқуқ-тартибот 
органлари ходимлари нуфузига нисбатан юқори туришининг сабаби ҳам 
ўшанда. Бизнинг давлатимизда ҳам демократик, фуқаролик жамияти қурилиши 
таъминланар экан, адвокат ҳақиқий маънода инсоннинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини қонуний ҳимоя қилувчи шахсга айланиши табиийдир. Ўшанда 
замонавий адвокатларга халқнинг ҳурмати ва ишончи янада ошади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling