Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Нутқ маданияти тушунчаси 
Нутқ маданияти инсон умуммаданиятининг бир қисми бўлиб, фикрни 
адабий тил меъёрларига мувофиқ тўғри, эркин, аниқ, мантиқан изчил, ёқимли 



ва таъсирли баён қилишдир. Нутқ маданияти дейилганда тил бирликларидан, 
жумладан, луғавий, грамматик ва услубий воситалардан нутқ жараёнида тўғри 
ва ўринли фойдаланиш назарда тутилади. Нутқ маданияти кишидан тил 
бойлигини – луғавий бирликлар, грамматика, орфоэпия, орфография, нутқ 
услублари ва уларнинг ҳар бирига хос хусусиятлар ҳамда меъёрларни юқори 
даражада билишни талаб этади. Бундан ташқари, нутқ маданияти кишининг 
шахсий маданий савияси билан ҳам боғлиқдир.
Шуни таъкидлаш керакки, тил мустақиллигисиз мустақил давлатни 
тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боисдан тилимиз жозибаси, тилимизнинг 
ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, аҳамияти, нутқ маданияти, нутқ нафосати 
тўғрисида билим ва кўникмаларга эга бўлишнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. 
Нутқ маданиятининг яна бир жиҳати шуки, фикрни оғзаки ёки ёзма шаклда 
ифодалашда, албатта, мантиқий изчиликка риоя қилиш муҳимдир. Луғавий-
грамматик, услубий меъёрлар адабий тилнинг ҳамма кўринишлари учун хос 
бўлса, имло ва тиниш белгиларига оид меъёрлар адабий тилнинг фақат ёзма 
шакли учун, тўғри талаффуз меъёрлари эса оғзаки шакли учун хос бўлади. 
Тўғри, аниқ, ифодали ва ёқимли сўзлаш учун тил бойликларидан 
мазмунга мос сўзни танлай олиш қобилиятини такомиллаштириш зарур. 
Бунинг учун сўзни ўринсиз такрорламаслик, сўз шаклини, гап турини тўғри 
қўллаш, ҳар бир услубнинг ўзига хос белги ва мезонларини онгли идрок қилиш 
мақсадга мувофиқдир. Нутқ маданияти сўзловчининг шахсий маданий савияси 
мезони бўлганлиги учун кишидан катта меҳнат талаб этилади. Бунинг учун 
нутқда халқ мақолларидан, иборалардан унумли ва ўринли фойдалана олиш; 
ҳадис, ҳикматли сўзлардан нутқ жараёнида иқтибослар келтира олиш ва 
уларнинг моҳиятини таҳлил қила олиш маҳоратини такомиллаштириш лозим. 
Юристлар эса юқорида қайд этилган кўрсатмаларга тўла амал қилишлари билан 
бирга юридик тилнинг барча меъёрлари ва мезонларини зарур даражада 
ўзлаштиришлари мақсадга мувофиқдир. Юристлар қонунлар матнларидаги 
юридик терминлар моҳиятини тўғри англаб етишлари ва уларни ўз ўрнида 
қўллашга риоя қилишлари зарур. 
Юристнинг нутқ маданияти тушунчасини яна қуйидагича изоҳлаш 
ўринлидир: 
1. Юристнинг нутқ маданияти юридик тилни, унинг қонун-қоидаларини 
онгли идрок қилиш асосида юриспруденция доирасида ифодали нутқ туза олиш 
маҳоратидир. 
2. Юристнинг нутқ маданияти фақат тўғри нутқ тузиш эмас, балки 
уқувлилик ҳамда нутқий чечанликдир. 
3. Юристнинг нутқ маданияти тил воситаларидан ўринли фойдаланган 
ҳолда ҳуқуқ соҳасида мақсадга мувофиқ сўзлаш ва ёза олиш санъатидир. 
4. Юристнинг нутқ маданияти бу, аввало, равон ва мазмунли, оддий ва 
тушунарли фикрлаш маданиятидир. 
Бўлажак юристларимиз нутқ маданиятининг юқорида эслаб ўтилган 
талабларига ҳар доим риоя қилишлари лозим. Зеро, ҳозирги замон юристлари 
нутқнинг маъмурий-буйруқбозлик усули, муомала маданиятидан эмас, балки 
тил маданиятининг миллий истиқлол ғоялари билан йўғрилган шаклларидан 



фойдаланмоқлари зарур. Зўравонликка асосланган собиқ совет тузумида ҳуқуқ-
тартибот идораларида фаолият кўрсатган аксарият ходимларнинг нутқида 
қаматаман, йўқотаман, уруғ-аймоғинг билан қуритвораман каби кўплаб қўпол 
сўзларнинг қўлланилиши ҳуқуқ-тартибот идораларининг фақат жазоловчи 
орган бўлганлигидан далолат беради. Мустақиллик эса замонавий 
юристларнинг ҳуқуқ маданиятининг таркибий қисми бўлган нутқ маданияти, 
муомала маданиятига, нутқ маданиятига ҳам алоҳида эътибор беришни талаб 
этмоқда. Лекин ҳозирги кунда ҳам ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият 
кўрсатаётган ходимларнинг нутқида юқоридаги каби сўзлар учраб туришини 
кузатиш мумкин. Буни оқлаб бўлмайди, албатта. Чунки ҳуқуқ-тартибот 
органлари ходимлари давлатнинг рамзидир. Уларнинг муомала маданияти 
юқори даражада бўлиши шарт. Дарҳақиқат, президентимиз томонидан ҳуқуқ 
маданиятининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳуқуқ маданияти 
билан узвий боғлиқ бўлган нутқ маданиятига бўлган ижобий муносабатнинг 
ҳам яққол кўринишидир. 
Одамийликнинг 
муҳим 
фазилатларидан 
бири 
хушмуомалалик, 
мулойимликдир. Бу фазилатлар бевосита тилга, сўзга бўлган муносабатда 
намоён бўлади. Зеро, тилнинг кўрки, ақл-заковатнинг зийнати сўздир. Сўз 
муқаддас, у фақат эзгуллик, яхшилик учун хизмат қилиши лозим. Юнон 
файласуфларининг таъкидлашларича, тил ҳар бир ақл соҳиби фазилати 
хазинасининг калитидир ва ҳар кишининг билими, одоби унинг сўзларидан 
яққол билиниб туради. 
Айниқса, юристлар ижтимоий ҳаётда кўпчилик билан мулоқотда 
бўладилар, ҳар хил тоифадаги кишилар (гувоҳлар, жабрланувчилар, айбдорлар, 
жиноятчилар ва б.) билан рўбару келадилар. Тергов ва суд жараёнида ўта 
эҳтиёткорлик уларнинг тилга бўлган муносабатида яққол намоён бўлади. 
Қолаверса, юристлар фаолиятини расмий ҳужжатларсиз тасаввур қилиб 
бўлмайди. Тергов ишлари билан боғлиқ турли баённомаларни тўлдириш, суд 
ҳукми, айблов нутқини тайёрлаш ва бошқа расмий ҳужжатларни ўта 
саводхонлик билан ёзиш ҳам уларнинг тил воситаларидан фойдалана олиш 
қобилиятига боғлиқдир. Демак, бўлажак юристнинг ўзи моҳир нотиқ, нутқи эса 
мантиқли ва таъсирли бўлмоғи давр талаби. Лекин ҳозирги кунда 
юриспруденция тармоқларига оид расмий ҳужжатларни давлат тили қонун-
қоидаларига мувофиқ, адабий тил меъёрларига асосланган ҳолда тайёрлаш 
талаб даражасида деб бўлмайди. Нотариус томонидан тузилган оддийгина 
«Ҳадя шартномаси», «Олди-сотди шартномаси» каби расмий ҳужжатларда, суд 
ҳукми матнларида ҳам имловий ва услубий хатолар учрайдики, ҳозирги 
шароитда бунга бефарқ қараб бўлмайди. 
Шу боисдан бўлажак юристларнинг нутқ маданиятини юқори даражага 
кўтариш учун турли мавзуларда ёзма ишлар, хусусан, эркин мавзуларда 
иншолар ёздириш мақсадга мувофиқдир. Чунки иншо инсон тафаккурини 
шакллантирувчи асосий воситалардан бири. Иншо фақат адабий қаҳрамонларга 
бериладиган тавсиф эмас. Балки иншо талабанинг мустақиллик, маънавият, 
миллий мафкура, миллий истиқлол ғояси тўғрисидаги дунёқарашини ҳам 
шакллантирувчи воситадир. Ёзма нутқ билан шуғулланмаган талабанинг нутқи 



ночор, фикрлаш қобилияти паст бўлади. Ёзма иш жараёнида талаба фалсафий 
мушоҳада қилишга, фикрлашга мажбур бўлади. Фавқулодда ноёб фикрларни 
ижод қилишга ҳаракат қилади, туғилаётган ҳар бир фикр билан сўзлар 
уйғунлашувини ҳосил қилишга имконият қидиради. Масалан, оқловчи сўзига 
нисбатан адвокат терминини қўллаш адабий меъёр эканлигини ҳис этади. 
Бўлғуси юристларимизнинг нутқ маданиятини такомиллаштириш учун, 
аввало, сиёсий мавзуларда эркин иншолар ёздириш (Масалан, «Мустақиллик - 
ҳуқуқ демакдир», «Хавфсизликка таҳдид нима?», «Терроризм - офат», «Инсон 
ҳуқуқлари - олий қадрият» ва ҳ.к.), кичик матнлар мазмунини кенгайтириб 
ёзиш, матнни ислоҳлаш каби машқларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундай 
машқлар биринчидан, талабанинг фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам 
берса, иккинчидан, унинг мантиқий изчил жумлалар, матнлар туза олиш, сўз 
танлаш малакаларини такомиллаштиради. 
Талабаликнинг дастлабки даврларида аксарият талабаларда мустақил 
жумлалардан матн туза олиш, бир фикрни иккинчи фикрга боғлай олиш 
малакалари суст бўлади. Сўз бойлиги ночор, сўз қўллаш қобилияти ривож 
топмаган, тузаётган жумлалари ғализ ва норавон бўлади. Юқорида 
таъкидлаганимиздек, ёзма иш машқлари бу камчиликларни бартараф этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслар, 
қонунларнинг моддалари мазмунини кенгайтириб ёзиш, ҳар бир модда 
юзасидан мулоҳазалар, изоҳлар, шарҳлар тузиш машқлари ўтказиш бўлажак 
юристларнинг саводхон бўлиб етишувига ёрдам беради. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling