Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Тиниш белгиларининг услубий вазифаси
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
Тиниш белгиларининг услубий вазифаси
Тиниш белгилари услубий вазифа бажаради. Шу сабабадан ҳам ёзма матнда фикр аниқ, равон ва тушунарли бўлиши учун улардан ўринли фойдаланиш лозим. Тиниш белгилари ёзувда, асосан, синтактик бўлинишни кўрсатиш ва шу билан бирга фикрни тўғри ифодалаш учун қўлланилади. Шунингдек, тиниш белгиларидан ҳис-ҳаяжонни ошириш, айрим сўзларга янги, қўшимча маъно бериш учун ҳам қўлланилади. Ҳар бир тиниш белгиси ўзига хос услубий вазифа бажаради. Жумладан, вергул ёзма нутқни ихчам шаклда ифодалашга ёрдам беради. Қиёсланг: Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Мойбулоқ“ жамоа хўжалиги. Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, “Мойбулоқ“ жамоа хўжалиги. Иккинчи гапдаги вергуллар биринчи гапдаги -нинг, -даги шакллари ўрнида келиб, услубий ихчамликни ҳосил қилган. Вергулни ўз ўрнида ишлатмаслик мантиқий хатога, нутқ ғализлигига сабаб бўлади. Масалан: У жиноятчи одам эмас. У жиноятчи, одам эмас. Мисолдан кўринадики, иккинчи гапда бир вергулнинг ортиқча қўлланганлиги гапнинг мазмуни, оҳанги ва мантиғининг тубдан ўзгаришига олиб келган. Биринчи гапда сўзловчининг ижобий фикри ифодаланган бўлса, иккинчи гапда сўзловчининг салбий муносабати бўрттириб кўрсатилган. Яъни биринчи гапда шахснинг жиноятчи эмаслиги ифодаланган бўлса, иккинчи гапда эса шахснинг жиноятчи ва яхши одам эмаслиги ифодаланган. Қир-адирларда лола гуллар очилди гапида лола сўзидан кейин вергул қўйилса, лоладан ташқари, бошқа гуллар ҳам очилганлиги англашилади. Ёки: Эй табиб, қўй, боқма дардим бедаволардан бири (Муқимий) гапида қўй сўзидан кейинги вергул тушириб қолдирилса, мазмун тамоман ўзгариб, услубий ғализлик ҳосил бўлади. Вергул гапнинг маъносига, шунингдек, тузилишига ҳам таъсир қилиши мумкин. Қиёсланг: Акбар, кетди. Бу гап орқали муаллиф Акбарга кимнингдир кетганлигини хабар қилаяпти. (Акбар - ундалма вазифасида). Агар бу гапда вергул тушириб қолдирилса, Акбар кетди, яъни Акбарнинг ўзи ҳақида хабар берилиб, икки бош бўлакли гап ҳосил бўлади. Яна қиёсланг: Аҳмад, кутубхоначи шу ерда. Аҳмад кутубхоначи шу ерда. Биринчи гапда икки киши, иккинчи гапда эса бир киши ҳақида сўз боради. Тиниш белгиларидан тиренинг услубий роли ҳам катта. Бу белги бадиий ва сўзлашув услубида кўп учрайди. Матнда ихчамлик учун грамматик шакллар 58 ўрнида ишлатилади: Тўғри бўл - бехавотир бўласан гапида тире -са -нг шакли ўрнида ишлатилган, синтактик вазифа бажарган. Яхши ошини ер, ёмон - бошини мақолида эса тире синтактик- услубий вазифа бажарган. Тире ер сўзи ўрнида келиб нутқни тежашга ёрдам берган. Қўштирноқ бирор сўзнинг кўчма маънодалигини ёки унинг қочирим, киноя мақсадида ишлатилганлигини кўрсатиш учун хизмат қилади. Масалан, Республикамиздаги айрим прокурорлар терроризмнинг турли кўринишларига қатъий чоралар кўраётган бўлсалар, айрим “прокурорлар” бу ишга совуққонлик билан қарамоқдалар. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling