Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Лойиҳани амалга ошириш йўналишлари
Download 194 Kb.
|
Маҳаллада юридик клиника
Лойиҳани амалга ошириш йўналишлари:
Маҳалла фаолиятида ва аҳолининг кундалик ҳаётида вужудга келаётган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш, маҳаллалардаги нотинч оилаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарликлар, шунингдек хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларини ҳуқуқий воситалар ёрдамида олдини олиш устувор йўналишлари ҳисобланади. Лойиҳа бугунги кунда маҳалла тузилмаларини ривожлантириш ва аҳолини фаровонлигини таъмилашга қаратилган ислоҳотлар ва қонун ҳужжатларидан кўзланган қуйидаги мақсадларни рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган комплекс мехнизмни яратишга қаратилган: - «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишини таъминлаш, маҳалла институтини аҳолининг чинакам кўмакдоши сифатида унинг роли ва аҳамиятини ошириш;нинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш; - ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчилар ва ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш; - «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб боришга қаратилган қонунчиликни тарғиб қилиш ва бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш; - жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли юридик ёрдам кўрсатиш; - хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали усул ва воситаларини яратиш; - хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли ҳуқуқий ёрдам кўсатиш; - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тузилмаларининг мавқеини ошириш, уларнинг мустақиллигини таъилаш; - маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, юзасидан тадқиқотлар олиб бориш, илмий асосланган ва аниқ мақсадга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш; - маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш; - ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш; - маҳалла тузилмаларини аҳоли, секторлар, халқ қабулхоналари, адлия органлари, ички ишлар бўлинмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини юридик таъминлаш. Download 194 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling