Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Лойиҳанинг ташкилий, илмий ва ўқув-методик асослари
Download 194 Kb.
|
Маҳаллада юридик клиника
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳани амалга ошириш шакллари
- Лойиҳанинг қиймати
Лойиҳанинг ташкилий, илмий ва ўқув-методик асослари:
Ташкилий-методик ишлар: лойиҳа ижрочиларини танлаб олинади, ижрочилар ўртасида вазифалар тақсимоти ва лойиҳани амалга ошириш графиги, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларнинг мақсадли индикаторлари ишлаб чиқилади, алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйилади, “Маҳалла юридик клиникаси” концепцияси ишлаб чиқилади, юридик клиника фаолияти режалаштирилади, юридик килиника фаолиятини жорий қилиш учун маҳаллар танлаб олинади, юридик клиника харажатлар сметасини ишлаб чиқилади ва фаолият моддий-техник жиҳатдан таъминланади, тадбирлар натижаларини умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, амалга оширилган ишлар юзасидан лойиҳа ҳисоботи тайёрланади. Илмий-тадқиқот ишлари: лойиҳа доирасида илмий-тадқиқот ишлари мавзулари рўйхатини шакллантирилади, лойиҳага тадқиқотчилар жалб қилинади, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйилади, илмий семинарлар, конференция ва анжуманлар ўтказилади, республика ва халқаро илмий нашрлари, конференция материалларида илмий мақолалар чоп этилади, лойиҳа доирасини монографиялар тайёрланади ва чоп этилади, илмий ишланмаларга соҳа олимларининг тақриз ва хулосаларини олинади, илмий-тадқиқот натижалари патентланади. Ўқув-методик ишлар: Маҳалла оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вазирлик тизимидаги бошқарма ва бўлимлар ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари, Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмалари, профилактика инспекторлари малакасини ошириш курслари фаолиятини йўлга қўйиш, мастер-класслар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилади. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва профилактика инспекторлари учун ўқув дастурлар, амалий қўлланмалар, методик қўлланма, методик тавсиялар тайёрланади ва чоп этилади. Лойиҳани амалга ошириш шакллари: Социологик тадқиқотлар ўтказиш: аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакланганлик даражаси, ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказилади, турли ҳуқуқий масалалар кесимида турли тоифадаги аҳолининг фикрлари ўрганилади, айрим тоифадаги аҳоли вакилларидан тест синовлари ўтказилади. Маълумотлар тўплаш ва ўрганиш: ҳудуддаги демографик ва умумий статистик маълумотлар, “Темир дафтарга олинганлар”, тадбиркорлар, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож шахслар доираси, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллар, жиноий жазони ўтаётганлар, муқаддам судланганлар, спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик воситаларига руъжу қўйганлар, чет элга ишлаш учун чиқиб кетганлар, нотинч оилалар, енгилтабиат аёллар, ўз жонига суиқасд қилганлар, профилактик ҳисобга олинганлар ҳақидаги умумий ва индивидуал маълумотлар шакллантирилади, ҳужжатлар ва матриаллар ўрганилади. Бевосита мулоқотни йўлга қўйиш: Лойиҳа доирасида аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар “Ишонч телефони” ва “Мурожаат қутиси” ташкил этиш, телеграмм ва фейсбук мессенжерлари яратиш, аҳолини бевосита қабул қилиш, сайёр қабуллар ўтказиш, хонданма-хонадон юриш, учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш: ҳуқуқбузарликларга мойиллар билан профилактик суҳбатлар ўтказилади, ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишнинг таъсирчан усуллари ва сайёр судлар ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади, кафолат хатлари бериш масаласини ҳал қилиш процесси яратилади. Маданий тадбирлар ўтказиш: қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига хизмат қилувчи театр ва кинолар намойиш этилади, видемоматериаллар тарқатилади, маданий учрашувлар, кечалар, давра суҳбатлари, маънавият соатлари, мушоиралар ўтказилади, музейлар, тарихий обидаларга ташрифлар уюштирилади, мусиқа ва санъат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади, “Мутолаа соатлари” ва “Китоблар тақдимоти” тадбирлари, “Энг яхши китобхон” танловлари ўтказилади. Спорт тадбирлари ўтказиш: аҳоли кунлари, ҳафталик спорт машғулотларига жалб қилинади, спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилади, спорт мусобақалари, спорт марофонлари ўтказилади, спортни тарғиб қилишга оид флешмоб ва хештеглар ташкил этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалга оширилади. Соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш: спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларига руъжу қўйган шахслар, жанжалкаш ва руҳий ҳолатида салбий ўзгаришлар мавжуд шахсларни соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш-профилактика ишлари, тиббий хизматдан фойдаланиш, маҳалланинг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга оид қонун ҳужжатлари тарғиб қилинади. Тиббиёт муассасаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ечимлари ишлаб чиқилади. Касб-ҳунарга йўналтириш ишлари; ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш курсларига юбориш, ўзини ўзи банд қилиш, меҳнат муҳофазасига оид манзилли ҳуқуқий маслаҳатлар олиб борилади, бу борада қонунчиликда мавжуд имкониятлардан фойдаланилади. Таълимга жалб қилиш ишлари: Аҳолини мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, профессионал таълим, олий таълим олишга бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишга оид қонун ҳужжатлари мазмунини тушунтириш ишлари манзилли аҳоли тоифалари кесимида ташкил этилади. Таълим муассасаларида мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш тадбирлари амалга оширилади. Ижтимоий ҳимояни ташкил этиш: ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ночор оилаларни, кам таъминланганлар, ногирон, оғир касалликка чалинганлар, меҳнатга қобилиятсизлар, эҳтиёжманд оилалар, уй-жойга муҳтожларни ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган имконият ва имтиёзлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, ногирон, эҳтиёжманд, вояга етмаган фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган хотин-қизлар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, жанжалкаш, ҳуқуқбузарликлардан жабрланган, профилактик ҳисобдаги хотин-қизлар ҳисоби юритилади, уларга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Коммунал-хўжалик ишлари: аҳолининг ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти, ички йўллар, мобил алоқа, интернет тармоғидан фойдаланиш борасидаги муаммолар ўрганилади, ушбу муаммоларни ҳал этишда қонун ҳужжатлари имкониятлари ўрганилади. Тадбиркорликни ривожлантириш: тадбиркорлик субъектларига билан алоқа ўрнатилиб, уларга мунтазам ҳуқуқий маслаҳат бериб бориш амалиёти йўлга қўйилади, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирганларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва имкониятлар мазмуни тушунтириб борилади. Давлат хизматларидан фойдаланиш: аҳолини давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи ўрганиб борилади, давлат хизматлари турлари ва улардан фойдаланиш имкониятларидан хабардор қилинади, давлат хизматларидан фойдаланишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиблари тушунтириб борилади. Концепциялар ишлаб чиқиш: “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз кўча”, “Хавфсиз хонадон”, “Соғлом оила”, “Хавфсиз боғча”, “Хавфсиз мактаб”, “Хавфсиз ҳаёт” концепциялари ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий қилинади. Тарғибот воситалари: аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий огоҳлигини тарғиб қилишга қаратилган баннерлар, буклетлар, флайерлар, деворий газеталар, плакатлар, инфографикалар, электрон дастурлар, мобил иловалар тайёрланади ва тарқатилади. Амалий ишланмалар тайёрлаш: юридик ёрдам кўрсатиш методикаси, юридик ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик индикатори, юридик диагностика, ҳуқуқий муаммолар динамикаси, прогнози, диагностикаси, маҳалланинг криминоген картаси, ҳуқуқбузарликка мойил шахснинг ижтимоий-психологик портрети, юрист-патронаж, юристконсультант, маҳалла раиси ва профилактика инспекторининг портфели ва портфолиоси, маҳалла раиси, профилактика инспктори, юрист-патронажнинг профессиограммаси яратилади. Жамоатчилик билан алоқаларни амалга ошириш: Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари бевосита маҳалла жамоатчилиги томонидан назорат қилинади ва баҳоналиб борилади. Клиника фаолиятига журналист ва блоггерлар жалб қилинади. Клиника фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғинига ҳисобот тақдим этилади. Клиника фаолияти юзасидан брифинглар ўтказилади. Амалга оширилган ишлар мунтазам равишда радио, телевидения, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилади. Лойиҳанинг қиймати: Лойиҳа қиймати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади. Лойиҳани молиялаштириш ҳар бир босқич доирасида амалга оширилади. Лойиҳа концептуал жиҳатдан маъқуллангач, уни молиялаштириш учун харажатлар сметаси ишлаб чиқилади ва тақдим этилади. Download 194 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling