Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 194 Kb.
bet2/4
Sana02.11.2023
Hajmi194 Kb.
#1739201
1   2   3   4
Bog'liq
Маҳаллада юридик клиника

Лойиҳасининг мақсади:
Маҳалла тузилмаларини ривожлантириш ва ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага кириб бориш орқали аҳолининг кундалик ҳаётида вужудга келадиган муаммоларни юридик воситалар ёрдамида бартараф этиш механизмини яратиш ва шу йўл орқали ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтириш юзасидан амалий ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган. Лойиҳани амалга оширишнинг пировард натижаси маҳаллаларда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг замонавий усул ва шаклларини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Лойиҳа иштирокчилари: Тошкент давлат юридик университетининг Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатура кафедраси лойиҳа ташаббускори бўлиб, лойиҳа ижрочилари ушбу кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари ва ходимлари орасидан танлаб олинади. Заруриятга кўра, лойиҳага бошқа таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, вазирлик ва идоралардан мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Лойиҳа ҳамкорлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Лойиҳани амалга ошириш жойи:
Лойиҳа Тошкент давлат юридик университетинингда ташкил этилган Ижрочи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилади.
Лойиҳа объекти:
Лойиҳа доирасида аҳоли, хусусан тадбиркорлар, ҳуқуқий ёрдамга муҳтожлар, кам таъминланганлар, ишсизлар, ногиронлар, оғир касалликка чалинганлар, ёлғиз кексалар, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларига руъжу қўйганлар, жабрланган ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтож аёллар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллар, профилактик ҳисобга олинганлар, жиноий жазони ўтайдиганлар, судланганлар (жиноий жазони ўтаб келганлар), ўз жонига суиқасд қилганлар, тарбияси оғир вояга етмаганлар, нотинч оилалар билан ишланади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати ва босқичлари:
Лойиҳани қуйидаги уч босқичда тўрт йилда амалга оширилиши режалаштирилган:
- биринчи босқич (икки йил)да: Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ТДЮУга бирктирилган маҳаллалардан 50%ида юридик клиникалар ташкил этилади ва фаолияти йўлга қўйилади, юридик клиника доирасида белгиланган тадбирлар амалга оширилади, лойиҳанинг иккинчи босқич режаси ишлаб чиқилади, тадбирлар натижалари таҳлил қилинади, юридик клиника фаолиятини жорий этиш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилади;
- иккинчи босқич (бир йил)да: Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ТДЮУга бириктирилган маҳаллаларнинг барчасида тажриба-синов тариқасида юридик клиникалар ташкил этилади. Маҳалла юридик клиникаларининг ҳудудларга мослашувчанлиги ўрганилади, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, тадбирлар натижалари таҳлил қилинади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади;
- учинчи босқич (бир йил)да: Илмий-тадқиқот ишланмалари маҳалла юридик клиникалари фаолиятига жорий қилинади, аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ва олдинги босқичда амалга оширилган ишлар натижалари асосида маҳалла юридик клиникалари фаолияти кенгайтирилади, маҳалла юридик клиникалари фаолиятининг сифати ва самарадорлиги баҳоланади, маҳалла юридик клиникаларини республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш имкониятлари ўрганилади, тадбирлар натижалари таҳлил қилинади, маҳалла юридик клиникалари фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади масъул вазирлик ва идораларга тақдим этилади;

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling