Ҳуқуқий одат деганда нима тушунилади?
А) бу бизгача етиб келган ҳар қандай одат
B) бу ёзма шаклдаги одатлардир
C)бу қатъий муайян шаклда ифодаланган ва давлат томонидан санкцияланган ҳамда кафолатланган одатдир
D) булар давлат томонидан қабул қилинган қонунлардир
E) бу мансабдор шахснинг буйруғи, оғзаки кўрсатмасидир
Табиий ҳуқуқ назария намояндаларини кўрсатинг?
А) Ганс Кельзен
B) К.Маркс, Ф.Энгельс
C) Р.Паунд, Д.Фрэнк
D) Гуго Гроций, Т.Гоббс, Д.Локк, Жан Жак Руссо
E) Густав Гуго, Савиньи
Тарихий-материалистик таълимотга кўра ҳуқуқ қачон вужудга келган?
А)давлатнинг вужудга келиши билан бир вақтда
B)ҳуқуқ ибтидоий жамиятдаёқ мавжуд бўлган
C) юридик фан бу саволга жавоб бера олмайди
D) онгли одам - "homo sapiens" пайдо бўлган вақтда
E) Оллоҳнинг иродаси асосида
Ҳуқуқ одатлардан нима билан фарқ қилади?
А) агар одатлар бутун жамият томонидан яратилса, ҳуқуқ эса ё бевосита давлат томонидан ёки бошқа ижтимоий ташкилотлар иштирокида ва уларнинг назорати остида шаклланади
B) агар одатлар умумий эрк-иродани ифодалаб, умумий манфаатларни ҳимоя қилса, ҳуқуқ эса, жамият аъзоларининг ижтимоий, корпоратив ва шахсий манфаатларининг ифодаси ва мувозанати ҳисобланади
C) агар одатлар оғзаки шаклда ифодаланса, ҳуқуқ эса, ёзма шаклда норматив актлар кўринишида намоён бўлади
D) одатлар бутун жамият томонидан бажарилиши таъминланса, ҳуқуқ эса, махсус тузилган давлат мажбурлови аппарати томонидан қўриқланади
E) санаб ўтилган барча белгилар билан фарқланади
Ҳуқуқнинг аҳлоқ билан ўзаро таъсири қуйидагиларда намоён бўлади...
А) Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар
B) уларнинг талаблари кўп ҳолларда мос келади, аҳлоқ ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай турларини ва айниқса жиноятларни қоралайди
C) айнан ўша бир қилмиш атрофдаги кишилар кўз ўнгида ҳам ҳуқуқий, ҳам аҳлоқий жиҳатдан баҳоланади
D) улар одил судловни амалга ошириш соҳасида ва адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги муносабатларни тартибга солишда самарали ўзаро таъсир кўрсатадилар
E) барча санаб ўтилганлар
Do'stlaringiz bilan baham: |