263
2-масала
Қ. хотини Л. ва ўғиллари А. Ё. лар билан биргаликда самолѐтга пластик
бомбани олиб киришди ва экипаж командиридан уларга 1 млн. АҚШ доллари
ҳамда Исроилга учиб кетишларига имконият беришларини талаб қилишди.
Акс ҳолда улар самолѐт ичидаги 100 нафар катта ѐшдаги ва 20 нафар вояга
етмаган йўловчини портлатиб юборишларини билдиришди. Жиноятчилар
билан ўтказилган музокаралар уларнинг ҳушѐрлигини чалғитди ва 30 дақиқа
ичида уларни қўлга олишга эришилди.
– ушбу оиланинг ҳаракатлари қандай квалификация қилинади?
– Қилмишни юридик таҳлил қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
3-масала
Гeрманияга доимий яшашга чиқиб кетмоқчи бўлган Э.нинг
оиласи
капсулаларга дори дeб илон заҳарларини жойлаштирдилар. Капсулалардаги
кулранг суюқликни тeкшираѐтган вақтда эҳтиѐтсизлик оқибатида
экспертлардан бири қўлини кeсиб олди ва заҳарланди. Натижада экспертнинг
ўлими юз бeрди.
– Э.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик таҳлил
қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: