Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
4-масала 
Ўзбекистон фуқароси Б. бошқарувидаги ―КамАЗ‖ автомашинасига 176 
дона ―Калашников‖ автомати патронлари юкланган бўлиб, қоидабузар бу 
юкни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлганда божхона ходимлари томонидан 
ушланган. 
ЖКнинг тегишли нормалари асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
5-масала 
Б. ва М.лар «Лочин» Акционeрлик Бирлашмаси товар сақлаш 
омборхонасининг қўриқчисини ѐнига бориб, унга нисбатан газ балончасини 
ишлатиб ҳушидан кeтказди ва ов милтиғини олиб кетишди.
Қуролни улар катта юк машиналари ҳайдовчиларига нисбатан 
босқинчилик ҳужумларини уюштириш учун олишган, бироқ орадан уч кун 
ўтгач улар қўлга олиндилар. 
– Б. ва М.лар томонидан содир қилинган қилмишларни квалификация ва 
юридик таҳлил қилинг. 


264 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
6-масала 
М. ва Ш. исмли шахслар ―Чорсу‖ бозори олдида қаровсиз турган 
―Ласетти‖ русумли автомашинани миниб олиб қочишди ва шаҳардан 
ташқардаги далаховлига яширишди.
М. исимли шахс Ш.га автомашинани бўлакларга бўлиб сотишни таклиф 
қилди. Ш. исмли шахс эса ўзининг натариус бўлиб ишловчи таниши 
борлигини ва илтимос қилса автомашинани сотишга қалбаки ишончнома 
қилиб беришини таъкидлади.
Шундан сўнг улар қалбаки ишончнома орқали автомашинани сотиб 
фойдани ўртадан бўлиб олишди. 
– Юқоридаги шахсларни жавобгарликка тортишни ЖКнинг 243-моддага 
асосан ҳал қилса бўладими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
7-масала 
О. исмли шахс ва унинг дўстлари оммавий тартибсизликларнинг 
ташкилотчилари ва иштирокчилари, бироқ уларнинг ҳаракатлари жамоат 
тартибини бузсада лекин қирғинлар қилиш, вайронагарчиликлар, ўт 
қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан биргаликда содир этилмаган. 
– Шахсларни жавобгарлик масаласини ҳал этинг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling