266
14-масала
25-19 автокорхонаси бошлиғи Б.нинг хайдовчиси Д. бошлиқни
мехмондорчиликдан олиб кетиш учун келди. Бошлиқ Б.
маст холда
автомашина олдига келиб хайдовчи Д.га
мухими ишлар билан
кетаѐтганлигини ва кеч қайтиши мумкунлигини
айтиб автомашинани олиб
кетди ва йўлда кетаѐтганда йўлда пиѐдани уриб юборди.
Пиѐда олган тан жарохатлари натижасида вафот этди.
– мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини
квалификация
қилинг.
15-масала
Божхона ходимлари фуқаро К.ни
холислар иштирокида шахсий
кўрикдан ўтказганда, унинг оѐқ кийимига яширилган 7 грамм оғирликдаги
героин гиѐванд моддасини ноқонуний олиб ўтаѐтганлиги аниқланди.
– К.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
16-масала
25-19 автокорхонасининг траспорт воситасининг техник холати ва ундан
фойдаланиш учун масъул бўлган катта механик В. техник носос холдалигини
билган холда матиз русумли автомашинани бошлиқ О.нинг буйруғига асосан
хизматга хайдовчи Р. билан чиқариб юборди, лекин хайдовчига носозлигини
айтмади.
Хайдовчи Р. автомашинани бошқариб кетаѐтганда
техник носолик
туфайли ЙТХ содир этди. ЙТХ натижасида хайдовчи Р. енгил шикастланди.
– мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация
қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: