Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
8-масала 
К. исмли шахс ўқ дори сақланадиган омборда омборчи лавозимида 
хизмат қилади. Кунларнинг бирида у қурол яроқ омборидан С. исмли 
дўстининг илтимосига кўра ўқ-дорининг бўлаги бўлган гранатанинг 
запалини олиб чиқиб кетаѐтганида қўлга олинди. Терговчи бу масала 
юзасидан К. исмли шахсга нисбатан ЖКнинг 248-моддаси билан иш 
қўзғатди.
– Терговчини ҳаракатлари қонунийми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
9-масала 
Ш. исмли шахс портлатиш қурилмасини Ўзбекистон Республикасининг 
божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказаѐтганда қўлга олинди.
– Шахсни жавобгарлик масаласини ҳал этинг. 


265 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
10-масала 
У. исмли шахс қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига 
кираѐтганда божхона назоратидан яшириб жуда кўп миқдорга дори 
воситаларини олиб ўтаѐтиб қўлга олинди. 
– Шахснинг ҳаракатларини квалификация қилинг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
11-масала
Г. исмли шахс ўзи божхонада ишлашига қарамай, жуда кўп миқдорда 
товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф 
равишда божхона чегарасидан ўтказган. 
– Г.ни ҳаракатларини юридик баҳоланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
12-масала 
Фуқаро Н. «Nexia» русумли автомашинасини 65 км-соат тeзликда 
бошқариб 
кетаѐтганда 
йўл 
чеккасида 
турган 
«Мeрсeдeсс» 
юк 
автомашинасини айланиб ўтаѐтиб, ундан 2,5 мeтрлар масофада йўлдан 
югуриб ўтаѐтган К. ва С. исмли ўсмирларни кўриб қолди. 
Ўсмирларни босиб қўймаслик мақсадида у дарҳол рулни чап томонга, 
яъни қарама-қарши ҳаракат йўлига бурди ва машинани тўхтатишга 
уринганда, қарама-қарши йўналишдан келаѐтган «Оpel» автомашинаси билан 
тўқнашди ва оқибатда ушбу автомашинанинг ҳайдовчиси воқeа жойида ўлди.
– Н. К. ва С.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling