Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
28-масала Афғoнистoндан кeлган фуқарoларнинг бирининг қўл юки бoжxoна кўригидан ўтказилганда, унинг сумкасидан 3 кг миқдoрида oпий ашѐси тoпилган. – ушбу юкни кузатиб бoрувчи шаxс қайси давлат жинoят қoнунчилиги билан жавoбгарликка тoртилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 29-масала 2007 йилнинг 15 март куни фуқаро С. рашқ оқибатида ҳомиладор бўлган турмуш ўртоғи Г.ни болта билан танасининг турли жойларига зарар етказиб хаѐтдан маҳрум қилган. Жиноятни содир этиш вақтида қўшниси П. кўриб қолганлигини англаб жиноятни яшириш мақсадида уни ҳам ҳаѐтдан маҳрум қилган. Содир этилган қилмиш юзасидан фуқаро С.га нисбатан ЖК 97-моддаси 2-қисми «а» ва «о» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 2007 йилнинг 15-декабрь куни қабул қилинган ва 2015 йилнинг 1-январидан кучга кирган қонун асосида «ўлим жазоси» бекор қилиниб, «умрбод озодликдан маҳрум қилиш» жазоси жазо тизимига киритилган эди. 15 Суд жазо тайинлаш вақтида фуқаро С.нинг содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўта шавқатсизлик содир этганлигини инобатга унга 2008 йилнинг 10 январь куни унга ўлим жазосини тайинлади. – ушбу ҳолатда суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 30-масала 2007 йилнинг 15 март куни фуқаро С. рашқ оқибатида ҳомиладор бўлган турмуш ўртоғи Г.ни болта билан танасининг турли жойларига зарар етказиб хаѐтдан маҳрум қилган. Жиноятни содир этиш вақтида қўшниси П. кўриб қолганлигини англаб жиноятни яшириш мақсадида уни ҳам ҳаѐтдан маҳрум қилган. Содир этилган қилмиш юзасидан фуқаро С.га нисбатан ЖК 97-моддаси 2-қисми «а» ва «о» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 2007 йилнинг 15-декабрь куни қабул қилинган ва 2015 йилнинг 1-январидан кучга кирган қонун асосида «ўлим жазоси» бекор қилиниб, «умрбод озодликдан маҳрум қилиш» жазоси жазо тизимига киритилган эди. Суд жазо тайинлаш вақтида фуқаро С.нинг содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўта шавқатсизлик содир этганлигини инобатга унга 2008 йилнинг 10 январь куни унга ўлим жазосини тайинлади. – ушбу ҳолатда суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling