Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
34-масала 
2014 йил 15-март куни фуқаро Н. ЖК 177-моддасида назарда тутилган 
жиноятни содир этган.
Фуқаро Н.ни жиноий ишини енгиллаштириш мақсадида туман ИИБ 
терговчиси А. Фуқаро Н.дан 1 200 000 сўм пул талаб қилган. Фуқаро Н. 
туман ИИБ терговчиси А.га сўралган пулни пора эвазига берган. 2014 
йилнинг 16 июль куни содир этган ҳатти-ҳаракатидан қаттиқ пушаймон 
бўлиб ҳамда ЖК 211-модда 4-қисмида рағбатлантирувчи норма 
мавжудлигини инобатга олиб туман прокуратурасига айбини бўйнига олиш 
тўғрисида арз қилиб борган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги Қонунига 
асосан Жиноят кодекси 211-модда 4-қисмида ―ўттиз сутка мобайнида ўз 
ихтиѐри билан арз қилиши‖ таъкидлаб ўтилган.
Суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб фуқаро Н.га ЖК 211-моддасида 
назарда туилган қилмишни содир этганлигини инобатга олиб 4 фил 6 ой 
озодликдан махрум қилиш жазосини қўллаган. 


17 
– Суднинг хукми тўғрими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
35-масала 
Муқаддам гиѐҳвандлик воситаларини экиб етиштирганлиги учун 
фуқаро Ж. Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг биринчи қисми 
билан айбланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Судланганлик ҳолати тугалланмасдан, у озгинадан кўпроқ миқдордаги 
гиѐҳвандлик воситасини сотаѐтган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган 
ходимлари томонидан қўлга тушган.
Дастлабки тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг иккинчи қисми билан 
квалификация қилинган.
Суд фуқаро Ж. нинг жиноий ҳаракатлари нотўғри квалификация 
қилинган деб топиб, ўз ажрими билан ишни қўшимча тергов юритиш учун 
юборган. 
Суд ажрими қонунийми? 
Жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш асослари моҳиятини айтиб 
беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling