27
17-масала
Косон туманида яшовчи А. учун бобоси қолдирган «мерос»
анчагина
оворагарчиликка сабаб бўлди. Анвар ов қуролини
тегишли рухсатномасиз
уйда сақлаш қонунга
зид эканлигини билса-да, 1999
йилда уни уйига олиб
келиб, яшириб қўяди. Вақти келиб, унинг «сири» фош этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва холислар томонидан
унинг уйи кўздан кечирилганда, 1961 йилда «Ижевск» қурол-аслаҳа заводида
ишлаб чиқарилган, ИЖ-16 русумли отишга яроқли ов қуроли топилди.
Гарчи А. мазкур қуролдан бирор марта фойдаланмаган бўлса-да, уни
уйида яширин равишда сақлаб келган.
– ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: