26
Феруза томонидан салкам 16 миллион сўмлик 237 грамм тилла тақинчоқлар
божхона баѐнномасида кўрсатилмай ва божхона ходимининг оғзаки сўроғи
пайтида маълум қилинмай олиб ўтишга уринганлигини фош қилди.
Бундан ташқари, аэропорт божхоначилари Истанбулга йўл
олган
наманганлик Замирани кўздан кечирганда,
эгнидаги кийимлари остига
яширинча олиб чиқиб кетиш учун қиймати 5 миллион сўмлик, оғирлиги эса
194 грамм бўлган турли шаклдаги қуйма тиллаларни бекитганлигини
аниқланди.
– Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига
доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
14-масала
Фуқаролар Ў. ва А. ўз уйларида «казино» очган. Улар ўнлаб кишиларни
йиғиб, ярим кечагача қартабозлик қилган. Ўйинга нақд пул тикилган. Покер
ўйини кўп миқдорда спиртли ичимликларни ичиш билан ўтган.
– ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: