Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
43-масала 
Фуқаро С. спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда шаҳар 
марказида турганида, нотаниш ҳайдовчи йўл четида тўхтаб, автомобил 
калитини жойида қолдириб, дўконга кириб кетганлигини кўриб қолган.
Шундан сўнг у автомашинани ҳайдаб кетди ва уни ѐнилғиси тугагунига 
қадар бошқариб юриб, машинани тўхтаган жойда ташлаб кетди.
– фуқарo С.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Агар С.нинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлса, ушбу 
жиноятни тугалланиш вақтини айтинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
44-масала
Фуқаро В. ўзига товламачилик қилиш йўлига ўтган жазманини 
ўлдиришга қарор қилди. Шу мақсадда жазмани Г.ни заҳарланган ширинлик 
билан меҳмон қилди.
Заҳар таъсир қила бошлагач, В. қилган ишидан пушаймон бўлиб, ―Тез 
ѐрдам‖ чақириб, шифокорларга, Г.ни заҳарламоқчи бўлганлигини ва заҳарли 
модданинг номини маълум қилди.
Шифокорларнинг ҳаракати билан Г.нинг ҳаѐти сақлаб қолинди. 
– фуқарo В.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Қасддан содир этилган жиноят босқичларини тушунтириб ўтинг. 
 
45-масала 
Фуқаро А. шериклари Б. ва В.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 
фуқаро Ш.нинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш 
мақсадида соат 22-00 да фуқаро Ш.нинг хонадони ѐнида учрашишга 
келишадилар.
Лекин фуқаро В. жиноят натижасида келиб чиқадиган оқибатни англаб, 
белгиланган жойга бормайди ва жиноятда иштирок этмайди. 
– фуқарo В.нинг ҳаракатини жиноят содир этишдан ихтиѐрий қайтиш 
деб баҳоласа бўладими? 


34 
– Қасддан содир этилган жиноят босқичларини тушунтириб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling