41
68-масала
А. ва Л. исмли шахслар кечки пайт соат тахминан 17-30
ларда овдан
қайтаѐтганларида А. исмли овчи шериги Л. га қаршиларидаги бутазор ичида
ѐввойи айиқ бор, отмасанг қўққисдан ҳужум қилиб қолиши
мумкин деб,
бутазор томонга ўқ узишини айтди. А. бутазор томонга ўқ узиб, бутазор
ортида бўлган Ч. исмли овчини отиб ўлдирди.
– А ва Л. ларнинг ҳаракатларида айбнинг қандай шакли мавжуд?
69-масала
3-курс коллеж ўқувчилари А. ва Р. лар бирга ўқийдиган В.ни тазирини
бериб қўйиш мақсадида, унинг
суза олмаслигини била туриб, анҳорга
сувнинг чуқур жойига итариб юборишади. Яхши сузишни билмаган В.
улардан ѐрдам сўраб, бақира бошлайди. Улар унга парво қилмай,
бироз
қийналсин, кейин ѐрдам берамиз деб, В. га ѐрдам бермайди. Натижада В. кўп
сув ютиши натижасида сувга чўкиб, вафот этди. А. ва Р. лар бўлган воқеани
яқиндаги ИИБ га бориб айтишди.
– А. ва Р. ларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг?
70-масала
Фуқаро Т. фуқаро Б. дан ўлган синглисини қасдини олиш мақсадида
Б.ни меҳмонга чақириб, унинг овқатига ўткир заҳарли модда қўшиб
юборади, натижада Б. ўткир ичак заҳарланиши оқибатида оғир аҳволда
касалхонага ѐтқизилиб, тезкор тиббий ѐрдам кўрсатилиши натижасида ҳаѐти
сақланиб қолинди.
– фуқарo Т.нинг ҳаракатида айбинг қандай шакли мавжуд.
71-масала
Фуқаро Б. га қўшни бўлган фуқаро М. ўзаро жанжал оқитабида Б.нинг
кўкрак қисмига қаттиқ
жисм билан уриб, оғир тан жароҳати етказади.
Фуқаро Б. бир ҳафта туман касалхонасида ѐтиб, ўпка-нафас йўлининг қаттиқ
зарб олиши натижасида вафот этади.
– фуқарo М.нинг ҳаракатларида айбнниг қандай шакли мавжуд.
72-масала
Ўзаро жанжал оқибатида А. уйида турган ов милтиғи билан С.дан ўч
олиш мақсадида, унга ўқ узади, лекин ўқ С.нинг фарзанди Л.га тегиб, оғир
тан жароҳати олди.
– А.нинг ҳаракатларида айбнинг қандай шакли мавжуд?
Do'stlaringiz bilan baham: