Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
65-масала
15 ѐшли С.Г.га «опагинам, тез кунларда пластигингиздаги пулни нақд 
пулга алмаштириб бераман», – деб, унинг 4 миллион 954 минг сўм маблағи 
бўлган пластигини олиб, ғойиб бўлган. 
– ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир 
нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
66-масала
Бир гуруҳ талабалар дам олгани дарѐ бўйида жойлашган ўрмонга 
боришди. 
Улар билан бирга борган Д. исмли шахс таниши С. исмли талаба қиз 
билан саѐҳат қилишиб ўрмон ичкарисига кириб кетишди.
Д. атрофда одам йўқлигидан фойдаланиб С.га жинсий алоқа қилишни 
таклиф қилди.
С. унга жавобан, ҳазилни қўйсангчи, юр орқага қайтамиз деб жавоб 
бергач, Д. уни қўрқитиш истагида ѐнида бўлган тўппонча билан 5 метрлар 
узоқликда уни мўлжалламасдан отганда, ўқ С. нинг елка қисмига тегиб, оғир 
тан жароҳати олди. 
– Д. нинг ҳаракатларида айбнинг қандай шакли мавжуд? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
67-масала
Тиббиѐт институтини битирган А. исмли аѐл шаҳар клиникасига врач-
гинеколог бўлиб ишга кирди.
Бир ойдан сўнг унинг навбатчилик вақтида соат 06- 15 да фарзанд кўрган 
В. дан қон кета бошлади.
Шифокор А. унга «Атоник қон кетиш» ташхисини қўйиб, қонни 
тўхтатиш чораларини кўрди. Бироқ кўрсатилган муолажага қарамасдан, В. 
кўп қон йўқотганлиги боис ҳаѐтдан кўз юмди.
Суд тиббиѐт экспертизаси жасадни текшириш натижасида унга шифокор 
А. томонидан нотўғри ташхис қўйилганлиги, агар тўғри ташхис қўйилганда 
В. нинг ҳаѐтини сақлаб қолиш мумкин деган хулосага келди. 
– Шифокор А.нинг ҳаракатларида айб мавжудми?
– Айб мавжуд бўлса, айбнинг қандай шакли бўлади? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling