Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
60-масала 
Тошкент шаҳрида яшовчи Вадим бир неча бор судланганига қарамай, 
мудҳиш жиноятга қўл урди. 
Одатдаги кунларнинг бирида у маст ҳолатда уйига келиб, ўзи билан 
никоҳсиз яшаѐтган Н. билан пули йўқолиб қолганини сабаб қилиб 
жанжаллашди. ―Яхшигина‖ маст ҳолатда бўлган В. Н.ни ваҳшийларча 
дўппослашга тушди.
Полда қонга беланиб ѐтган хотинининг томоғидан бўғиб, анчагача қўйиб 
юбормади. Бироз вақт ўтгач эса, ҳеч нарса бўлмагандек, Н.нинг ѐнида ухлаб 
қолди. 
Тонг отгач, бир амаллаб кўзини очган В. одатдагидек баклажка ва 
макулатура йиғиш учун кўчага чиқиб кетди.
Кечқурун уйига келганида эса жонсиз ѐтган Н.га кўзи тушиб, жанжални 
эслади ва дарҳол Н.нинг жасадини қопга солиб, ахлатхонага ташлаб келди. 
– ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир 
нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
61-масала 
Тошкент шаҳрида яшовчи А. ва С. ниқоб кийиб, қўлга ўйинчоқ 
тўппончани олиб, Д.нинг ҳовлисига бостириб кирган. 
Босқинчилар хонадон эгасининг қўл-оѐғини боғлаб уни калтаклашган ва 
уйдан катта миқдордаги мулкни ўғирлаб кетган. 
– ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир 
нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
62-масала 
С. Ф.нинг йўлини тўсиб, зўравонлик билан пул талаб қилган. Ф.дан 10 
минг сўм пулини олиб қўйган. Сатторнинг қилмишига бефарқ қараб тура 
олмаган Ф.нинг жияни С. ѐрдамга келган.


39 
Шу ерда жанжал бошланиб, С. бошидан жароҳат олиб ҳушидан кетган 
ва «жонлантириш» бўлимидан ўзига келмай вафот этган. 
– ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир 
нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling