Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
50-масала 
Фуқаролар О.,Р.ва Е.лар ўзаро жиноий тил бириктиришиб, жиноят содир 
этиш пайтида ролларни бўлишиб олган ҳолда Я.ни уйига бостириб кириб
босқинчилик жиноятини содир қилишга келишиб олишди.
Жиноят содир қилиш жойига етиб келгач, О. кўчада атрофга қараб 
туриш учун қолди, Р.ва Е. Лар эса Я.ни хонадонига кириб босқинчилик 
жиноятини содир этишди.
Шундан кейин улар жиноят изларини яшириш мақсадида Я. қасддан 
ўлдиришди. Бу пайтда кўчада қолган О. Р. билан Е.ни қотиллик жинояти 
содир этишганини билмади. Суд ҳукмига кўра О.,Р. ва Е. лар ЖКнинг 97-
моддасининг 2-қисми ―ж.и.о.п‖ бандлари, 164-моддаси 4-қисми ―а‖ банди 
билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланди.
-суднинг қарори тўғрими? 
-экцесс бажарувчим деганда нимани тушинасиз? 
51-масала 
Фуқаро И. қўшниси Д.ни ўлдириш мақсадида кўп қаватли уйнинг 5-
қаватидан пастга туртиб юборди. Д.нинг баданига оғир шикаст етди.
Фуқаро И. шу куннинг ўзида Қозоғистон давлатига қочиб кетди. Унга 
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-м. 2-қ., 97-м. 1-
қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Орадан бир йил ўтгач И. Ўзбекистонга қайтиб келди ва Д.ни хеч ким йўқ 
жойдан ўтишини пойлаб, уни бўғиб, ўта шафқатсизлик билан ўлдирди.
– ушбу ҳолатда бир қанча жиноят содир этиш мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
52-масала 
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «д» 
банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш)да назарда тутилган жиноятни 
содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
ўтаб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси О. Тошкент шаҳрида 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «и» 
бандида назарда тутилган жиноятни содир этди. 
– мазкур ҳолат бўйича бир қанча жиноят содир этиш шаклини аниқланг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг тегишли қарорига асосланиб беринг. 


36 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling