Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
39-масала 
Фуқаро А. 2014 йилнинг 13 декабрь куни Питнак шаҳрида жойлашган 
―Тухумбарак‖ ошхонаси олдида спиртли ичимликдан маст ҳолатда юрганида, 
ѐнидан олдиндан зиддияти бўлган фуқаро З. ўтиб кетаѐтганини кўриб қолиб, 
унга ―Нега менинг олдимдан рухсатсиз ўтасан?‖ деб, уни уриб, соғлиғининг 
бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган.
– фуқарo А.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарликнинг ўзига 
хос жиҳатларини айтиб беринг. 
 
40-масала 
Олий ўқув юрти ўқитувчиси Л.синов имтиҳонларини ўз вақтида 
топшира олмаган талабалардан, имтиҳонни қайта қабул қилганлиги сабабли 
ўз шахсий вақтини сарф қилганлиги учун 100 дан 200 АҚШ долларигача 
пултамагирлик йўли билан олди. Ҳаммаси бўлиб Л. талабалардан 700 АҚШ 
доллари олган. 
- Ушбу ҳолатда мазкур жиноятни махсус субъект томонидан содир 
қилган деб айтса бўладими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
41-масала
Давлат бошқаруви органларида бошқарма бошлиғи лавозимида ишловчи 
С. қўл остида, бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи О.ни, у ўзига юклатилган 
топшириқларни ўз вақтида бажармаганлиги учун уриб, унга енгил тан 
жароҳати етказган.
– фуқарo С.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Кимлар мансабдор шахс ҳисобланади?
 
42-масала 
Ҳокимият вакили Ф. ўзининг таниши С. билан жиноий тил бириктириб, 
жиноий фаолият билан шуғулланиб келишган.
Ишнинг ҳолатларига кўра Ф. ўзини ҳокимият вакили «В» деб 
таништириб, муайян ҳаракатни моддий қимматликлар бераѐтган шахснинг 


33 
манфаатларини кўзлаб бажаришини айтиб, моддий қимматликларни олиб, 
ўзининг таниши Ж. билан ўз манфаатлари йўлида сарф этиб келишган. Улар 
жами 10 та фуқародан жами 24.700.000 сўм пулни таъмагирлик йўли билан 
олиб, ўзаро тенг тақсимлашган. 
– мазкур ҳолат бўйича ҳокимият вакили Ж. ва фуқаро Ф.нинг қилмишига 
ҳуқуқий баҳо беринг. 
– ушбу ҳолатда жавобгарликка тортиш учун махсус субъект белгилари 
аҳамиятга эгами? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling