Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
31-масала 
Фуқаро П. уй шароитида яширинча соғлом чақолоқ туғиб, туғилган 
чақалоқни ўлимини истаб, уни поездда шаҳар ташқарисига олиб бориб,
ўрмонда қаровсиз ташлаб кетди.
Натижада чақолоқ очлик ва совуқдан бир неча кундан кейин вафот этди. 
-Фуқаро П.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
-Ушбу жиноят ҳаракат ѐки ҳаракатсизлик билан содир этилганми? 
 
32-масала 
Фуқаро И. 17 ѐшли Р.нинг номусига тегиши натижасида унга таносил 
касаллигини юқтирган. Бу ҳодисадан сурункали равишда оғир куйиниб, Р. 
ўзини ўзи ўлдирган. Унинг онаси ушбу ҳолатлар юзасидан кучли руҳий 
куйинишлари натижасида касал бўлиб, икки ойдан ортиқ муддат давомида 
касалхонада даволанди. 
– фуқарo Р.нинг онасининг касалланиши ва фуқаро И.нинг қилмиши 
ўртасида сабабий боғланиш борми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
33-масала 
Фуқаро К. етмиш ѐшли буваси Д.нинг турар жойини эгаллаш мақсадида 
унинг овқатига ҳаѐт учун ўта хавфли бўлган заҳар қўшиб қўйди. Д. 
овқатлангач ўзини ѐмон ҳис қила бошлади.
К.га бувасининг оғир қийналаѐтгани таъсир қилиб, раҳми келганидан тез 
тиббий ѐрдам чақирди.
Д.нинг ўз вақтида зарур тиббий ѐрдам кўрсатилиши натижасида ҳаѐти 
сақланиб қолинди, лекин ошқозонида икки сантиметрлик яра пайдо бўлиб, 
битта буйрагининг фаолияти бузилиб, оқибатида тамоман ишламай қолди. 
– фуқарo К.нинг қилмиши ва келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий 
боғланиш борми? 


31 
 
34-масала 
Ҳарбий хизматчи Г. оилавий жанжал вақтида турмуш ўртоғини 
қўрқитмоқчи бўлди.
Шу мақсадда у сохта ғазаб билан, ўқланмаган деб ўйлаган тўппончасини 
хотинига қаратган. Г. учун кутилмаганда тўппонча отилади, аммо ўқ турмуш 
ўртоғига тегмаган.
Г.нинг қайнонаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларига мурожаат 
қилиб, куѐви қизининг ҳаѐтига суиқасд қилганлиги учун жиноий 
жавобгарликка тортишни сўраган. 
– фуқарo Г.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Айб шакллари ва уларнинг тарифини айтиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling