Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
56-масала Ўтказилган тезкор тадбирда Фарғонада хўроз жангларини ташкил қилаѐтган Анвар ҳибсга олинди. У 500 кишига мўлжалланган зал ташкил қилиб, у ерда хўроз жангларини уюштирган. 37 Хўроз жанглари ташкилотчиси умумий соврин жамғармасидан 10 фоиз миқдорида улуш олган, шунингдек, томошабинлардан пул йиққан. – ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 57-масала Жорий йилнинг май ойида Москва шаҳридаги ер ости ўтиш йўли олдида 25 ѐшли Ўзбекистон фуқароси А. аввалдан таниши бўлган С. билан жанжаллашиб, юзига бир марта мушт туширган. .Оқибатда С. йиқилиб, боши ва танаси билан йўлка плитасига урилган. Шундан кейин А. жабрланувчининг машинасига ўтириб, 20 метр наридаги симѐғочга бориб урган. 22 ѐшли С. ўша куни жароҳат оқибатида касалхонада оламдан ўтган. Аҳмедовнинг ўзи унга қўйилган айбларни тан олмади. – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 58-масала 32 яшар Ўзбекистон фуқароси З. ва унинг ҳамтовоқлари 2012 йилнинг 29 сентябрь оқшомида Ленинград вилоятида вагонда истиқомат қилаѐтган ҳамюртлари ѐнига бостириб киради. Маълум бўлишича, ичкарида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. З. уларни мажбурлаб машинага ўтирғизиб, номаълум йўналишга бошлаб кетади. З. ўрмон ичидаги йўлнинг ҳар 200-600 метрида машинани тўхтатишни тайинлаб, унинг ичидан бир нафар йўловчини мажбурлаб ўрмонга олиб кирган. Ўрмонда у ўз ҳамюртларига пичоқ ва болта билан жуда кўп сонли тан жароҳати етказган ва ўлдирган. Шундай йўл билан З. тўрт кишини ўлдиради. Қотилликка ҳамюртларининг З. воситачилигидаги қурилиш ишларини амалга оширишдан бўйин товлагани сабаб бўлган. – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 59-масала 2013 йил 2 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 16 да Набережние Челни шаҳрининг Қозон ҳиѐбонида ―Шевролет Нива‖ автомобилини бошқариб кетаѐтган 19 ѐшли Ўзбекистон фуқароси Ф. йўлкада кетаѐтган 8 яшар В.ни кўриб қолган. 38 Ф. машинадан тушиб қизчани урган ва қаршилик қилса яна уришга таҳдид қилиб уни машинада Татаристоннинг Заинский туманидан олиб кетиб, Мустафино қишлоғи яқинида қизчани зўрлаган. Кейин қилмишини яшириш учун қизчанинг орқасига пичоқ санчган. Жасадни эса йўл четидаги ариққа ташлаб қор билан кўмиб қўйган. – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling