Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
53-масала 
Ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарининг ўринбосари П. ишчи 
ходимларга хар ойда рағбатлантириш тариқасида пул мукофотларини ѐзиб, 
қайднома вақаларига ўзи имзо чекиб, пулларни ўзлаштириб келганлиги 
аниқланган.
Аниқланишича фуқаро П. уч йил давомида жами 24.500.000 сўм 
миқдордаги пулларни ўзлаштирганлиги аниқланган. 
– фуқарo П.нинг қилмишларида бир қанча жиноят содир этиш шакли 
мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
54-масала 
Фуқаро Ю. ўзининг таниши бўлган Л.ни маст ҳолатда учратиб қолди. 
Ю. у билан жинсий алоқа қилиш мақсадида Л.ни ўз уйига таклиф этди. Улар 
уйга келишгач яна спиртли ичимликлар ичишни давом эттиришди.
Ю. Л.га ўзининг мақсади тўғрисида айтганида Л. унга қаршилик кўрсата 
бошлади. Ю. Л.нинг кучли мастлик ҳолатидан фойдаланиб, унинг қўл ва 
оѐқларини боғлаб, у билан жинсий алоқа қилди.
Эртаси куни эрталаб, Л. бўлиб ўтган воқеаларни эслаб, ички ишлар 
идораларига хабар бермоқчи бўлган пайтда Ю. буни пайқаб қолиб, уни 
ошхона пичоғи билан баданининг бир неча жойига зарб билан уриб, уни 
ўлдирди ва кечқурун шаҳар чеккасидаги сойга олиб бориб бориб ташлади. 
– фуқарo Ю.нинг ҳаракатларида бир қанча жиноят содир этиш шакли 
мавжудми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 
 
55-масала 
Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Алимнинг уйида электр 
симларининг қисқа туташуви натижасида ѐнғин содир бўлиб, 1 кв. метр 
майдонда уй жиҳозлари ѐниб зарарланган.
Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 1 ѐшли қизи куйиш тан жароҳати 
олган ҳолда шифохонага ѐтқизилган. 
– Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг жиноят тушунчаси ва таснифига 
доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling