Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
31-масала 2014 йил 25 март куни Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқаро С.нинг жиноятини енгиллаштириш мақсадида терговчи А. ундан 1 млн. сўм пул талаб қилди. Фуқаро С. 2014 йилнинг 16 июль куни терговчи А.га айтилган пулни пора тариқасида берди. Сўнгра айбидан пушаймон бўлган фуқаро С. туман прокуратурасига терговчи А.нинг устидан арз қилди. Суд фуқаро С.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддасида назарда тутилган қилмишни содир этганлигини инобатга олиб, 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. – ушбу ҳолатда фуқаро С.га нисбатан чиқарилган суднинг ҳукми тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 32-масала 16 Ўзбекистон Республикаси фуқароси Л. Лондон шаҳрида кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этиб, Лондон шаҳри ИИБдан жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида АҚШ давлатига ўтиб кетади. АҚШ давлатида ҳам фирибгарлик жиноятини содир этиб Ўзбекистонга қайтиб келади. – ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароси Л. қайси давлат қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 33-масала Афғонистон Республикаси фуқароси Д. Афғонистон Республикаси ҳудудида кўп миқдорда опий наркотик моддасини ўтказиш мақсадида тайѐрлаб, Қозоқистон Республикаси ҳудудида анча миқдорда, Туркманистон Республикаси ҳудудида анча миқдорда, Тожикистон Республикаси анча миқдорда ўтказди. Наркотик моддаларни ўтказиш жиноий ҳаракати орқали жуда кўп миқдорда мулк(пул)ка эга бўлганидан сўнг, Ўзбекистонт Республикаси ҳудуддида яшириниб юрганида маҳаллий ИИБда шубҳа ўйғотганлиги сабабли, қўлга олинди. Шу билан унинг юқорида қайд этилган давлатларда содир этган жиноятлари аниқланди. – ушбу ҳолат бўйча фуқаро Д. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling