Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
24-масала 2010 йилда фуқаро Н. ўзаро жанжал оқибатида қўшниси Б.нинг бошига темир бўлаги билан урди. Берилган зарбадан Б.нинг бошида шиш пайдо бўлди. Лекин бошидаги шиш Б.ни безовта қилмагани сабабли у шифокорга мурожаат қилмаган. 2015 йилда Б.нинг бошида хатарли шиш аниқланди. Шифокорларнинг хулосасига кўра ушбу шиш аввал бошига темир билан олган зарбнинг оқибатида пайдо бўлиши мумкинлиги аниқланди. – Н.нинг харакатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 25-масала Ўзбекистон Республикаси фуқароси А. турмуш ўртоғи М. билан Покистон Республикасига вақтинча ишлаш учун борган эди. Покистон Республикасида муқим 3 йил яшаб, Покистон Республикасида 2 ѐки ундан ортиқ аѐл билан умумий рўзғор асосида яшашга руҳсат берилганлиги сабабли, турмуш ўртоғидан яширинча иккита аѐл билан никоҳдан ўтиб умумий рўзғор асосида яшаб келди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари А. ва М.лар Ўзбекистон Республикасига қайтгач турмуш М. ўртоғи бу ҳолат бўйича худуддий ИИБга ариза билан шикоят қилди. – ушбу ҳолат бўйича фуқаро А. Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортиладими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 26-масала 14 Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ф. Лондон шаҳрида кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этиб, АҚШ давлатига ўтиб кетди. АҚШ давлатида ҳам фирибгарлик жиноятини содир этиб Ўзбекистонга қайтиб келди. – фуқаро Ф. қайси давлат қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 27-масала Афғонистон Республикаси фуқароси Х. ўз ҳудудида кўп миқдорда ―опий‖ наркотик моддасини ўтказиш мақсадида тайѐрлаб, Қозоғистон Республикаси ҳудудига озгинадан кўпроқ миқдорда, Туркманистон Республикаси ҳудудига анча миқдорда, Тожикистон Республикасига эса кўп миқдорда ўтказди. Натижада наркотик моддаларни ўтказиш орқали катта миқдордаги бойликка эга бўлган Х. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлга олинди. – фуқаро Х. қайси давлат жиноят қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling