156
Ушбу воқеадан саросимага тушган ҳайдовчи Н. пиѐда Р.га ҳеч қандай
ѐрдам кўрсатмасдан воқeа жойидан кетиб қолди.
Пиѐда олган тан жарохатлдар натижасида касалхонада вафот этди.
– мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
57-масала
Фуқаро Н. муқаддам икки маротаба яъни биринчи маротаба унча оғир
бўлмаган иккинчи маротаба оғир жиноятни содир
этиб судланиб жазосини
ўтаб чиққан.
Кунларнинг бирида Н. билан унинг қўшниси Ф. орасида ўзаро
келишмовчилик юзага келди. Ушбу келишмовчиликка
бархам бериш
мақсадида Н. уйдаги катта ханжарини олиб чиқиб қўшниси Ф.га ўқталаиб
агар яна товуши чиқадиган бўлса ушбу ханжарни қорнига тиқиб ичаг
чавоғини суғуриб олишини маълум қилди.
Ф. кўп йиллар харбий бўлиб ишлагани учун Н.нинг қўрқитишларидан
умуман қўрқмасдан унга самбо усулини қўллаб ерга йиқитди ва уйига кириб
кетди.
– мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: