Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
45-масала 
Фуқаро Р. ўзининг курсдоши Н. билан ўқиш даврида эр-хотин бўлиб 
яшаб юришган ва Н.нинг ҳомиладорлиги маълум бўлган. Таътил вақтида 
фуқаро Р.нинг ота-онаси фуқаро Н.нинг уйига совчиликка бориб, бўлиб ўтган 
воқеани Н.нинг ота-онасига тушунтиришган. Фуқаро Н.нинг ота-онаси ўзини 
хақоратланган хис қилиб, унинг эрга тегишига қарши эканлигини билдириб
қизининг ўқишга боришини ва кўчага чиқишини, Р. билан учрашишни 
қатъиян таъқиқлаб қўйган. Бир неча бор тушунтиришига қарамасдан Н.нинг 
ота-онаси қизининг эрга тегишига қаршилик кўрсатиб келишди. Фуқаро Н. 
кўрган барча чораларнинг бефойда эканлигини билгач, ички ишлар 
идораларига Н.нинг ота-онаси қизининг эрга тегишига қаршилик 
кўрсатаѐтганлигини билдириб, уларга қонуний чора кўришни сўраб ариза 
билан мурожат этган. 
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро Н.нинг ота-онасининг қилмишига 
ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
46-масала 
А. уйига танишларини чақириб, зиѐфат уюштирди. Зиѐфат якунида А. 
танишларидан бири Ф. билан ўзаро жанжаллашиб қолди ва қўлидаги 
хўжалик пичоғи билан Ф.нинг қорин қисмига бир неча марта зарба берди. 
Яраланган Ф. ерга йиқилиб, ѐтган жойида одамларни ѐрдамга чақира 
бошлади. Бироқ А. Ф.га ѐрдам бермоқчи бўлган шахсларга ҳам пичоқ билан 
таҳдид қилиб, Ф.нинг ѐнига яқинлаштирмади. Кейинчалик А.ни 
қуролсизлантиришга муваффақ бўлишди, бу жараѐнда яна икки киши 
жароҳат олди. Шифохонага олиб кетилаѐтган вақтда Ф. кўп қон 
йўқотганлиги сабабли вафот этди. 
– Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
47-масала
А ва Б.лар фоҳишалик билан шуғулланишарди. Кечқурун уйга 
қайтишаѐтганда йўл четида маст ҳолатда ҳушсиз ѐтган эркак жинсидаги Т.ни 
кўриб қолишди. Шунда А. сумкасида бўлган ингичка арқон билан Т..ни қўл-


153 
оѐғини боғлаб, Б.га Т.ни ечинтириш кераклигини айтди. Б. нима учун 
ечинтириш кераклигини сўраганида А. унга ушбу шахс билан жинсий алоқа 
қилмоқчилигини билдиради. Б. ва А.лар Т.ни ечинтириб жинсий алоқа 
қилишаѐтганда Т. уйғониб кетиб уларга қаршилик кўрсатади. Шунда А. 
Т.ннинг бош қисмига ерда ѐтган тош билан бир неча марта зарба бериб, унга 
оғир шикаст етказади ва Б. билан бирга воқеа жойидан яширинишади. 
– фуқарo А ва Б.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling