Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
28-масала Фуқаро Д. фуқаро В.нинг меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган енгил шикаст етказган. – айбдор Д.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 29-масала Маълумки, объектив томондан қийнаш жинояти (ЖК 110-модда), биринчидан, муттасил равишда дўппослаш, иккинчидан, ҳуқуққа хилоф равишда жисмоний оғриқ берувчи қийнаш хусусиятига эга бўлган бошқача зўравонлик ҳаракатларида ифодаланади. – Мазкур модда бўйича квалификация қилиш учун, ЖК 110-моддаси диспозициясида назарда тутилган шартларни келтиринг; – Қайси ҳолатларда қийнаш жиноятини содир этган шахснинг харакатлари Жиноят кодекси 104 ѐки 105-моддаси билан квалификация қилинади ва унда қилмишни Жиноят кодекси 110-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 30-масала Фуқаро Т. жабрланувчи Р.нинг баданига енгил шикаст етказди. Бироқ бундай зарбадан сўнг Р. йиқилиб унинг баданига оғир шикаст етказилди. – айбдор Т.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг; – айбдор Т.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беришда объектив ва субъектив белгиларни ѐритинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 31-масала Вояга етган фуқаро Қ. хазиллашиб дазмол билан жабрланувчи Э.нинг баданига ўртача оғир шикаст етказди. – айбдор Қ.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 149 32-масала Фуқаро Л. ўзида таносил касаллиги мавжудлигини билмаган ҳолда фуқаро З. билан жинсий алоқага киради. Натижада З. таносил касаллигига дучор бўлади. – фуқаро Л.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. – жабрланувчини таносил касаллигини юқтириш учун розилик берганлиги шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўладими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling