Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
16-масала 
Баданга қасддан безорилик туйғусида етказилган оғир шикаст Жиноят 
кодекси 104-моддаси иккинчи қисмининг «е» банди билан квалификация 
қилинади ва Жиноят кодекси 277-моддаси билан қўшимча квалификация 
қилишни талаб этмайди.
– Қайси ҳолатларда айбдорнинг содир этилган қилмиши Жиноят 
кодекси 104-моддаси иккинчи қисмининг «е» банди ва 277-моддасининг 
тегишли қисмида кўрсатилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация 
қилиниши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
17-масала 
Фуқаро Ж. жабрланувчи С.нинг ҳомиладор эканлигини англамасдан
унинг баданга қасддан шикаст етказган.
Бу ўз навбатида С.нинг ҳомиласининг тушишига сабаб бўлди. 
– фуқаро Ж. Қилмишини квалификация қилинг. 
– агар айбдор жабрланувчининг ҳомиладор эканлигини англамаган 
бўлса, унинг баданга қасддан етказилган ва ҳомиланинг тушишига сабаб 
бўлган қилмиши қандай квалификация қилиниши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
18-масала
Фуқаро Г. безорилик сабабли Э.нинг юзига ир маротаба мушти билан 
урди. Натижада жабрланувчи Э. бир хафтадан сўнг касалхонади вафот этди. 
— 
фуқаро Г.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– қайси ҳолатларда айбдорнинг қилмишини жабрланувчининг ўлишига 
сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш деб квалификация 
қилиниши мумкин? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
19-масала 
Фуқаро Ф. 2013 йил 17 июль куни укаси Р. Яшайдиган уйга маст ҳолда 
бориб, ―мен қурган уйимдан чиқиб кетинглар,-‖деб, ўзи билан олиб борган ва 
ўқланган ―Револьвер‖ ўқ отар қуролини намойиш қилиб, уни қўллаш билан 
қўрқитган. 


146 
– фуқарo Ф.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling