Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
20-масала Фуқаро К. турмуш ўртоғи М. билан оилавий низолар юзасидан ўзаро жанжаллашиб қолишган. Бунинг оқибатида фуқаро К. турмуш ўртоғи М.нинг юзига бир марта шапалоқлаб урган. Жанжалдан сўнг, фуқаро М. ўзини хўрланган ҳисоблаб, ўзига ўт қўйиб, ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган. – фуқарo К.нинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 21-масала Фуқаро М. деҳқон бозорида сотувчилик қилаѐтган фуқаро Н.дан картошканинг нархини сўраган. Нархини эшитгач, картошкани қиммат сотаѐтганлигини айтиб, уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг баданига шикаст етказмаган ҳолда юзига бир шапалоқ урган. – фуқарo М.нинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 22-масала Фуқаро Б. таниши П. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолишгач ўзаро жанжаллашиб қолишган. Шундан сўнг Б. таниши П.нинг сон қисмига бир марта пичоқ урган. Фуқаро П. ушбу тан жароҳати натижасида вафот этган. – фуқарo Б.нинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 23-масала Фуқаро Ш. муқаддам жинсий эҳтиѐжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганлиги учун судланганлигидан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқариб олмасдан, 2014 йил 8 июнь куни Оқтош қишлоғида спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда фуқаро Ч.ни қўлларидан ушлаб, унинг қаршилигини енгиш ва қўрқитиш учун уни уриб, унга ўртача оғир шикаст етказиб, эгнидаги кийимлалрини йиртиб, номусига тегиш мақсадида уни ҳеч ким яшамайдиган бино ичига унинг олиб кирмоқчи бўлган вақтда, буни кўриб қолган фуқаролар бунга йўл қўймаганлар. 147 – фуқарo Ш.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Номусга тегиш жинояти қачон тугалланган ҳисобланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling