Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
4-масала
Жабрланувчига нисбатан зўрлик ишлатиб, уни ҳаѐтдан маҳрум қилиш жараѐнида бевосита иштирок этган икки ѐки ундан ортиқ шахснинг ҳаракатлари, агарда иштирокчилардан бири жабрланувчининг қаршилигини бартараф этиб, уни ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум этган, бошқаси эса, унга ҳалок этувчи шикаст етказган бўлса, айбдорларнинг қилмишлари қандай квалификация қилиниши лозим? — Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – Бунда ўлимга сабаб бўлган шикаст иштирокчиларнинг ҳар бири томонидан етказилган бўлиши шартми? 142 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 5-масала Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 101-м.) жинояти бўйича жавобгарликка тортишда қайси ҳолатларни аниқлаш лозим? Ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деганда, ушлаш воситаларининг ва усулларининг: 1) ушлаш шароитига мос келмаслиги; 3) қилмишнинг хавфлилик даражасига мос келмаслиги; 4) қилмишни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига мос келмаслиги; 5) ушлаш шароитига мос келмаслиги; 6) ушлаш зарурат тақозо этмаган ҳолда ушланаѐтган шахсга қасддан зарар етказиш; 7) фақат 1, 3 ва 6-бандлари тўғри; 8) барчаси тўғри. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 6-масала Эҳтиѐтсизлик орқасида одам ўлдириш (ЖК 102-м.) жинояти бўйича бепарволик мавжудлиги, айбдорнинг одам ўлими келиб чиқиши мумкинлигига асоссиз умид қилишига келтириб чиқарувчи сабабларни кўрсатинг: 1) ўзининг тажрибаси, қобилияти, моҳирлигига ишончи; 2) ижтимоий хавфли қилмиш содир этилаѐтган вазиятга тегишли ҳолатлар; 3) субъектнинг бошқа шахслар ҳаракати; 4) табиат ҳодисаларини ҳисобга олинган ҳолатлар; 5) фойдаланилаѐтган қурол ва воситалар билан боғлиқ ҳолатлар; 6) буларнинг барчаси тўғри. 7-масала Жабрланувчига жисмоний ѐки руҳий азоб берадиган қўпол, бешафқат муомала қилиш, (масалан, калтаклаш, уриш, уй-жойдан, иссиқликдан, овқатдан, сувдан, тирикчилик воситаларидан маҳрум қилиш, ишдан асоссиз бўшатиш) ҳоллари ЖКнинг қайси моддасига кўра бахоланиши лозим? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling