Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
1-масала
Агар айбдор қилмишида Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи 
қисмида кўрсатиб ўтилган квалификация белгилари, шунингдек Жиноят 
кодексининг 98–101-моддаларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи 


141 
ҳолатлар мавжуд бўлмаса, қилмиш Жиноят кодекснинг қайси моддаси билан 
квалификация қилиниши лозим? 
— 
жавобни тегишли Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосан беринг. 
 
2-масала
Икки ѐки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга нисбатан қасд мавжуд 
бўлганда жабрланувчилардан фақат биттаси ўлиб, бошқалари айбдорга 
боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўлмай қолган бўлса, қилмишни Жиноят 
кодекси 97-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан икки ѐки ундан 
ортиқ шахсни ўлдириш тариқасида квалификация қилиб бўлмаслиги маълум. 
– 
Бундай ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг қайси моддаларига 
кўра квалификация қилиниши керак?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
3-масала
Қасддан одам улдириш жинояти бўйича квалификация қилиш учун 
айбдорнинг қасди нимага қаратилганлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда 
қилмишнинг қандай ҳолатлари эътиборга олиниши лозим? 
1) жиноят содир этиш усули ва қуроли; 
2) баданга етказилган жароҳатлар сони; 
3) баданга етказилган жароҳат хусусияти ва ўрни; 
4) жиноий ҳаракатлар тўхташи сабаблари; 
5) айбдор ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар бўлган 
феъл-атвори, ўзаро муносабатлари; 
6) айбдорнинг жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракатлари 
хусусияти; 
7) юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг барчаси.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling